Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “J.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Б. ва бошқалар хўжаликка қарашли ер майдонида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 676,1 млн сўм зарар етказганликлари, шунингдек фуқаро С.Ю.га ушбу ер майдонидан қум қазиб олишга рухсатнома олиб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “R.U.” МЧЖ ва “M.R.’’ фермер хўжалиги масъул шахслари Пайариқ тумани, “Томойрот” МФЙ ҳудудидаги ер майдонларидан қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 382,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш), 229-моддаси (ўзбошимчалик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz