⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Bloomberg: Исроил ва Ҳизбуллоҳ сулҳни узайтириш ниятида
Ливанда Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасида келаси ҳафта тугайдиган ўт очишни тўхтатиш келишуви узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ҳизбуллоҳ ва Исроил ноябрь ойи охирида ўрнатилган сулҳнинг дастлабки шартларини бажариш учун кўпроқ вақт керак ва улар ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш ниятида эмас. Икки томон можаро қайта бошланишига йўл қўймаслик учун 27 январда тугайдиган ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришни муҳокама қилмоқда, деди юқори мартабали исроиллик дипломат. Исроил ва Ливан ўртасида дипломатик алоқалар бўлмагани учун улар воситачиларсиз музокара олиб бора олмайди, шунинг учун келишувда Ливан, Исроил ва Франция вакиллари иштирок этмоқда.
Расмий Demokrat.uz | 🟢