Ҳамкасбларим Нарзулла, Яҳёхўжа, Ориф, Мадина ва Жалолиддинни табриклайман. Ўзбек футболини ёритишда ҳақиқатдан фаоллик ва объективлик кўрсатишди. Йигитлар ортиқча таърифга мухтож эмас, мухлислар орасида анча таниқли, мақола-постлар, эфирлар, видеолар орқали яхши биласиз. Мадина Аметовани балки эфирда кўп кўрмассиз, лекин бирорта футбол мусобақаси йўқки бориб ёритмаган бўлса. Терма жамоадан тортиб, болалар футболигача. Ёмғиру қорда ҳам машғулотлар, ўйинлар, матбуот анжуманларидан лавҳа ва интервьюлар тайёрлаб кетади. Қолаверса Спорт тв ҳамда ЎФА, ПФЛ, клублар ўртасидаги ташкилий масалаларни бажаради.
t.me/Davron_Fayziev
t.me/Davron_Fayziev