Хоразм вилоятида 2 қаватли бинони нотурар ва турар бино сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.К. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) фуқаро Ж.М.нинг ишончига кириб, унинг Урганч туманида жойлашган 2 қаватли биносини гўёки қурилиш соҳасида назорат инспекциясида ишловчи танишлари орқали биринчи қаватини нотурар иккинчи қаватини турар бино сифатида расмийлаштириб бериши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 6,5 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Каналимизга аьзо булинг:
➖ @dxx_uzbekiston