САБЗИ САҚЛАШ УСУЛЛАРИ ҲАҚИДА
Сақланадиган сабзини кавлашдан 10 кун олдин суғориш яхши самара беради. Сабзи барги сарғайгандан кейин кавланиб, баргидан тозаланади ва сақлаш жойига келтирилади.
Сабзи совутгичли омборларда контейнер ва 30 кг ли яшикларда нисбий намлик 90-95% бўлган шароитда яхши сақланади. Сабзини эни 50-60 см, чуқурлиги 80-90 см бўйи, 2,5-3 м ўрада сақлаш ҳам мумкин. Ўра тупроғи нам бўлиши ва ўт ёки барг тушмаслиги талаб этилади.
Ўрага сабзи тўлдириш вақтида эланган қум солиб борилса, сабзи сўлимайди ва узоқ сақланади. Ўра тўлдирилгандан кейин усти похол ёки қамиш (5-10 см) билан ёпилади ва 30-35 см тупроқ тортилади.
Сабзини январь-февраль ойларигача салқин ертўлаларда полиэтилен қопларда, яшикларда (ичига полиэтилен тўшама қилиб) сўлимаслиги учун устига қум ёки нам тупроқ билан ёпиб қўйиб, кунлик эҳтиёж учун ишлатиб бориш мумкин.
Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.
👉 https://t.me/DEXQONCHLIK_XAQIDA ✅