"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан янги лойиҳага старт берилмоқда
Фарғона вилояти Бувайда туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқаришга қаратилган тизимли ишлар давом этмоқда. Ушбу жараёнда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳам фаол иштирок этмоқда. Марказ "Фаровон оила" дастури доирасида "Фаровон оила сари" янги лойиҳасини амалга оширишни бошламоқда.
🟢 Лойиҳанинг мақсади
✅ Камбағалликдан чиқишда амалий психология воситасида ёрдам бериш
✅ Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига психологик маслаҳатлар бериш
✅ Оилаларда соғлом психологик муҳитни шакллантириш
✅ Таъзиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга психологик қўллаб-қувватлаш кўрсатиш
🟢 Лойиҳанинг амалга ошириш механизми
🔹 Лойиҳа 1 ой давом этади
🔹 9 та модул асосида ташкил этилади
🔹 Секторлар кесимида 3-февралдан старт берилади
Мазкур ташаббус юртбошимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқариш ва ижтимоий адолатни таъминлаш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини таъминлашга қаратилган.
"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ушбу лойиҳа орқали ҳар бир шахс ўз фикрларини ўзгартириш орқали фаровон ҳаёт сари интилиши мумкинлигини амалда исботлашга ҳаракат қилади. Лойиҳа натижалари жамоатчиликка тақдим этилади.
📍 Лойиҳа 3-февралдан старт олади!
🔹 "Инсон қадри улуғланган юртда фаровонлик бардавом!"
Бувайда туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
https://t.me/+KAbEvOZiupA5N2Yy