Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Wи-фи" ўрнат болам...
Бир умр яшадим фарзандлар дея,
Тириклик чоғимда етмас қадримга.
Кетсам, ҳар кун тинмай йўқласин дея,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Уларга боримни бахшида қилдим,
Аллоҳ сабр қўшсин тоғдек сабримга.
Қўлида телефон азизроқ билдим,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Вақти соат яқин, қазойим яқин,
Аллоҳ дард қўшмоқда ҳар кун дардимга.
Кимсасиз, хор бўлиб қолиб кетмайин,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Ўлсам фарзандларим бўлсин гирёна,
Сўнги васиятим ўтинчим сенга.
Интернет деганга бўлган девона,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Кўзимга кўриниб турсалар бўлди,
Шикоят қилмайман асло Роббимга.
Алҳазар шундайин замона келди,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Замона шу экан нима ҳам дердик,
Шикоят қиламиз устидан кимга?
Телефон отадан устунроқ билдик,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Ҳеч йўғи телефон тиловат қилсин,
Оромни бахш этсин жонсиз танимга!
Ҳисобни вақтида тўлдириб тургин,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга
✍ Мумтозбегим
👉 @BozorElonlari
Бир умр яшадим фарзандлар дея,
Тириклик чоғимда етмас қадримга.
Кетсам, ҳар кун тинмай йўқласин дея,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Уларга боримни бахшида қилдим,
Аллоҳ сабр қўшсин тоғдек сабримга.
Қўлида телефон азизроқ билдим,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Вақти соат яқин, қазойим яқин,
Аллоҳ дард қўшмоқда ҳар кун дардимга.
Кимсасиз, хор бўлиб қолиб кетмайин,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Ўлсам фарзандларим бўлсин гирёна,
Сўнги васиятим ўтинчим сенга.
Интернет деганга бўлган девона,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Кўзимга кўриниб турсалар бўлди,
Шикоят қилмайман асло Роббимга.
Алҳазар шундайин замона келди,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Замона шу экан нима ҳам дердик,
Шикоят қиламиз устидан кимга?
Телефон отадан устунроқ билдик,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга!
Ҳеч йўғи телефон тиловат қилсин,
Оромни бахш этсин жонсиз танимга!
Ҳисобни вақтида тўлдириб тургин,
Wифи ўрнат болам ўлсам қабримга
✍ Мумтозбегим
👉 @BozorElonlari