Белни маҳкам боғланг!
Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги бошланмоқда
Бу ойининг охири дўзахдан озод бўлиш фурсатидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «У (Рамазон)нинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, лекин ишчи ишини адо этганидан сўнг ажри – ҳақи тўла қилиб берилади», дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У айтди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўнлик кирган вақтда белни маҳкам боғлардилар ва унинг кечасини тирилтирар ва ўз аҳлларини ҳам уйғотар эдилар” (Имом Муслим ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги муборак ўн кечаларини ғанимат билишга тарғиб қилиб, намоз ва зикр учун аҳли аёлларини уйғотганлари ушбу кунлар фазилатли эканига далилдир. Чунки Аллоҳ муваффақ қилганлар учун бу кечалар умр фурсатидир. Ушбу бебаҳо фурсатларни ўтказиб юбормаслик оқил мусулмонга лозимдир. Улар жуда ҳам қисқа фурсатлардир. Эҳтимол, инсон ушбу кечаларда Аллоҳ томонидан бўладиган файзу футуҳни топиб, ана шу нарса сабабли дунё ва охиратда бахт-саодатни қўлга киритар.
Қадр кечасини топсанг, бутун умрингга етадиган савобни қўлга киритасан.