❬꯭➢꯭❍꯭🕌⃦꯭⃝⃔⃕🕋⃘꯭⃝⃦ᬼ꯭ ✊꯭𝐐꯭̄̐⎢꯭꯭𝐀꯭̄̐⎢꯭꯭𝐃꯭̄̐⎢꯭꯭𝐑꯭̄̐⎢꯭꯭𝐃꯭̄̐⎢꯭꯭𝐎꯭̄̐⎢꯭꯭𝐍꯭̄̐⎢꯭꯭𝐋꯭̄̐⎢꯭꯭𝐀꯭̄̐⎢꯭꯭𝐑꯭̄̐⎢꯭꯭𝐈꯭̄̐⎢꯭꯭𝐌꯭̄̐⎢꯭🤝 🕋꯭꯭❤️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


🐼🦅Bυ KaNaLDa SтYLe BoSнQaCнa🌙
🦎Bυ KaNaLDa aтMaSғeRa oZGaCнa.🌪
🌚🔥ιSнoN JιGaR San enG υDaR ZoR KaNaLDaSaN..🐯
🐊☀️HaQιQaT SaNGa YoQMeDιMι LυTCнι KeTυVιR KaNaLDan..🐯

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Икки оғиз сўз қудрати...

СОҒ ОМОНМИСИЗ?
ㅡ эшитиб қалбингиз ҳузур топади...

НИМА ДЕЙСАН?
ㅡ юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни...

СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ?
ㅡ яна яшагингиз келади.

ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!?
ㅡ дардингиз ўн чандон кўпаяди.

ХАФА БЎЛМА
ㅡ хайрият кимдир менга қайғуряпти.

ЎЗИНГ АЙБДОРСАН!
ㅡ ўлганни устига чиқиб тепиш…

БАХТЛИ БЎЛАСАН!
ㅡ бахт сари учишга биринчи қанот.

БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН!
ㅡ орзуга ўлим.

ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА!
ㅡ оёқдан чалиб йиқитиш.

АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН СЕНГА ИШОНАМАН
ㅡ юқорига чиқиш учун зина.

БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА ….
ㅡ Яхши кунларга бўлган ишонч тамом…

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ
ㅡ Эртанги кунингга умид.

Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди.
ㅡ Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан.
Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
____ Дилларни оғритган дилларни кўрдим...
____ Бешафқат аёвсиз йилларни кўрдим...
____ Бол ўрнига заҳар томчилаб турган...
____ Чаёндек ниш урган тилларни кўрдим...
____Қадри баланд қадрли инсоним оқшомингиз мазмунли ва мароқли завқли онларга тўла ўтсин.......


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
... Қалби  гўзал  инсон  мехрли  бўлар
Хар  сўзи  маьноли  сехрли  бўлар...
.... Сўзлашгинг  келади  сўзлашган  сайин
Дилда  ғуборларинг  тарқаши  тайин...

ҚАЛБИ  ГЎЗАЛ  МЕХРЛИ  ИНСОНЛАРИМ  ОҚШОМ ХАЙРЛИ БУЛСИН


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёда мехрдан арзон нарса йўқ бир оғиз ширин сўз, бир чимдим мехр кимни улдирибди биз эса шуни хам бир биримиздан аяймиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МУҲАББАТ

Дилга солар ажиб бир ҳайрат,
Кеча - кундуз ўйлаймиз фақат.
Кўнгилларда ҳузур-ҳаловат,
Бунча  васлинг ширин, муҳаббат?!

Ифори хуш ёқар димоққа,
Ҳижронлари қўйиб титроққа.
Кетсанг ҳам мендан йироққа,
Бунча гўзал изинг муҳаббат?!

Соғинчларда тонглар отади,
Ой ҳам армон билан ботади.
Юракда ишқ завқи ётади,
Бунча гўзал сабринг муҳаббат?!

Ёмғирларнинг ҳилқатида сен,
Жоду кўзлар фитратида  сен...
Раъноларнинг ҳурматида сен
Бунча гўзал сиринг муҳаббат?!

Дилга солар ажиб бир ҳайрат,
Қийноғинг ҳам тотли уқубат.
Сен борсанки, дунё - бир жаннат,
Бунча гўзал сиринг муҳаббат?!
     


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одатда кечиримли ва жудаям сабрли бўлган инсонлар сизни айтмасдан тарк этишади... Кутилмаганда ва буткул...


Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан маҳкамроқ тутинг..!
Уларга яхши кўришингизни билдириб қўйинг...


Кунингни яхши ўтиши фақатгина об-ҳавога эмас, балки ёнингиздаги инсонларга ҳам боғлиқлигини унутманг...
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар кунингиз ҳуш кайфиятда ўтсин мехрибоним!


Кимдир қалбингиздаги гапни топиб гапирса уни қўлларидан ушланг ва қўйиб юборманг,
у инсон сиз учун далда ва сирдошдир...

Қалбингиздаги гапни хамма хам топиб гапиролмайди ишонинг...Қалбдаги гапни топиб гапириш жуда қийин...
Фақат ростини айтинг шўндай инсонингиз борми бор бўлса каминтарияга изоҳ қолдиринг...........?
Шу сўзларни ўқиган инсон фақат фақат ростини айтишни ўнитманг,
Шўнақа инсони бор бўлсаю изоҳ қолдирмай кетса кал кал бўлиб қолсин........................???????


Сиздан чин дилдан мехр кўрсатган инсонни асло унутманг!
Чунки хар қандай одам қалбингизга озор етказиши мумкин. Аммо мехр бериш хамманинг хам қулидан келмайди.
Қалби қайноқ меҳрга лимо-лим инсоним кунингиз мазмунли ва мароқли завқли онларга тўла ўтмоқдами...........!


Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз.

Ширин сўз айтишдан зинхор тўхтаманг бизни боғлаб турсин мехр ва дийдор❤️


​Энг ёмон соя - қўрқув..!
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик..!
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи..!
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад..!
Энг катта бойлик - оқиллик..!
Энг катта мерос - тарбия..!
Энг катта куч - сабр..!
Энг катта хазина - илм..!
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ..!
Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ..!
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ..!
Энг гўзал кўриниш - табассум..!
Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир..!
Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир.

Хар бир кунингиз учун миннатдор булинг
......!


Баҳри Дилингиз яйрасин деб... Кўнглингиз ғаш бўлмасин дея. Кўнгил боғига олиб, сувлар сепиб қўйсангиз кечгача кайфият зўр бўлади. СИЗ ЭНГ гўзал гулларга, ЭНГ ширин ҳисларга лойиқсиз қалби мехрли мехрибоним 💖💖💖


Бутун қалбинг билан яхши кўрма! Бутун қалбинг билан ёмон ҳам кўрма!

Янги тонг сен учун нималарни яшириб қўйганини билмайсан. Севикли кишинг душманга, душманинг дўстга айланиб қолиши мумкин..! Баъзан дўстдан айрилганда кўнгил кўтарилса, душманинг азоб чекканлигини кўнглингни оғритади. Ҳаммаси ўзгариб турувчидир...

Энг қадрли инсонларингизга юборинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир инсон борки...
Олисда бўлсада,
Юрагимга шунчалик яқинки...
У инсон билан гаплашган вақтимда,
Юзларим қувончга тўлади...
У инсонни, жуда қаттиқ Аллоҳ учун...
ЯХШИ КЎРАМАН.


ПАЙШАНБАГА...!

Бугун хаво бошқача,
Хурсанд тўқсон ёшгача,
Бўялган кўз қошгача,
Пайшанбага ўхшайди.

Палов қилишар қаранг,
Асаблар бўлиб таранг,
Келинлар чидар аранг,
Пайшанбага ўхшайди.

Кўпаймайди йўллари,
Қўлларида гуллари,
Куёвларнинг кунлари,
Пайшанбага ўхшайди.

Эрга нозли боқишлар,
Ишқ ўтини ёқишлар,
Қошларини қоқишлар,
Пайшанбага ўхшайди.

Эрни қорнин тўқласин,
Хали боллар ухласин,
Сал кейинроқ йўқласин,
Пайшанбага ўхшайди.

Ерга қараб туришлар,
Бошқачая юришлар,
Ёлғондакам уришлар,
Пайшанбага ўхшайди.

Ярақлаган қандиллар,
Бунча хушбўя гуллар,
Чолин кутар кампирлар,
Пайшанбага ўхшайди.

Кўтарилди димоғчаси,
Келинлар томоқчаси,
Қарсиллар бармоқчаси,
Пайшанбага ўхшайди.

Хушомадлар қилишар,
Тор кўйлаклар кийишар,
Уйланганлар билишар,
Пайшанбага ўхшайди.

Ерлар қимирлаб кетди,
Нақ олти балга етди,
Камрон хазил байт битди,
Пайшанбага ўхшайди.

ГРУПА КАНАЛЛАР жим жит бугун,
ЭЭЭЭЭ энди билдииим ПАЙШАНБАГА ўхшайди🙊 Бугун биииир Ош ейлик.


Eй кўнгил!
Сизга қувонтирувчи хушхабарим бор!!
Тош отганга гул отмоқни унутманг зинҳор...


Хайрли оқшом !
Оқшомингиз файзли ва тароватли ўтсин!

Кайфиятингиз қандай бўлишидан қаттий назар, оқшомни гўзал табассум ила кутиб олинг.
Оқшомнинг чиройи сизнинг гўзал табассумингиз ила янада жозибалироқдир.

Хайрли Оқшом! 💫💫💫💫




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐💚💐💚💐💚💐💚💐
Соғинч- бу шундай бир туйғуки олислардаги инсонингизга ҳам етиб бора олади, бир соғиндим деган сўзингиз етарлидир..... соғинган инсонингиз сизни
қалбан қуча олади
Соғинганларимиз омон бўлишсин ...
🌻🌻🌻
Бугунги оқшомингиз мазмунли ва мароқли завқли онларга тўла ўтсин самимий беғубор бетакрор инсоним... 💐❤️‍🔥🥀💖


Аслида бизга хеч ким мехр беришга, севги беришга ва эслашга мажбур эмас, биз шунчаки одамлардан жудаям кўп нарсалар кутиб юборамиз)😊..
Хаирли оқшом оқшомингиз мазмунли ва мароқли завқли онларга тўла ўтсин самимий беғубор бетакрор инсоним...

Показано 20 последних публикаций.