Репост из: SHIFOXONA🩺💊
Болам, намозинг ўқи
Исломда бор беш устун,
Ибодат қил тун ва кун.
Иймонинг бўлсин бутун.
Болам, намозинг ўқи.
Сўзим малол олмагин,
Сўнг ғафлатда қолмагин.
Билим олгин, толмагин,
Ўғлим, намозинг ўқи.
Дини исломда фарз бу,
Мусулмон учун қарз бу.
Ота-онангга арз бу,
Қизим, намозинг ўқи
Бир кунда бир соатни,
Сарфла, қил тоатни.
Худо берсин тоқатни.
Набирам, намоз ўқи.
Исломда бўлмас риё,
Беш кунликку бу дунё.
Намозхонда бор зиё.
Келиним, намоз ўқи.
Гар ўқисанг, қандай соз,
Жаннат калити-намоз.
Бўлмагинда бенамоз.
Укажон, намоз ўқи.
Кейин ўқий, демагин,
Бетаҳорат юрмагин.
Нопок жойга бормагин.
Болам, намозинг ўқи.
Бекор юрмагин бир он,
Бизни кутар имтиҳон.
Йўлинг кўрсатар Қуръон,
Қизим, намозинг ўқи,
Ўғлим, намозинг ўқи.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉 @Shifoxona_UZB
Исломда бор беш устун,
Ибодат қил тун ва кун.
Иймонинг бўлсин бутун.
Болам, намозинг ўқи.
Сўзим малол олмагин,
Сўнг ғафлатда қолмагин.
Билим олгин, толмагин,
Ўғлим, намозинг ўқи.
Дини исломда фарз бу,
Мусулмон учун қарз бу.
Ота-онангга арз бу,
Қизим, намозинг ўқи
Бир кунда бир соатни,
Сарфла, қил тоатни.
Худо берсин тоқатни.
Набирам, намоз ўқи.
Исломда бўлмас риё,
Беш кунликку бу дунё.
Намозхонда бор зиё.
Келиним, намоз ўқи.
Гар ўқисанг, қандай соз,
Жаннат калити-намоз.
Бўлмагинда бенамоз.
Укажон, намоз ўқи.
Кейин ўқий, демагин,
Бетаҳорат юрмагин.
Нопок жойга бормагин.
Болам, намозинг ўқи.
Бекор юрмагин бир он,
Бизни кутар имтиҳон.
Йўлинг кўрсатар Қуръон,
Қизим, намозинг ўқи,
Ўғлим, намозинг ўқи.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
👉 @Shifoxona_UZB