Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ҲАЖГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр
❓1462-CАВОЛ: Мен уйланганимда аёлим Ҳажга олиб боришни маҳрига сўраган эди. Мен рози бўлганман.
Энди тақдир экан ажрашдик. Мен маҳрни қандай адо қиламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шу нарсани яхши билиш лозимки, маҳр никоҳ сабабли аёлга берилиши лозим бўлган нарса бўлиб, шариатимизга кўра у моддий буюм кўринишида бўлиши керак. Шунга кўра маънавий манфаатлар ёки ибодатлар маҳрга ўтмайди. Бу ҳақида Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
إذا تزوّج حر امرأةً على تعليم القرآن أو على تعليم الحلال والحرام من الأحكام أو على الحجّ والعمرة من الطّاعات لا تصح التّسمية ، لأنّ المسمّى ليس بمال فلا يصير شيء من ذلك مهراً .
“Агар озод эр бир аёлга Қуръонни таълим бериш, ёки ҳалол ва ҳаромни ҳукмларини ўргатиш, ёки ҳаж ва умра каби тоат ибодатларни қилдиришга келишиб, уйланган бўлса, ушбу келишув дуруст бўлмайди. Чунки зикр қилинган нарсалар мол-товар эмас. Шунинг учун уларнинг бирортаси маҳр бўла олмайди” (“Бадоеъ” китоби).
Агар никоҳда шундай келишув қилинган бўлса, у ҳолда маҳри мисл яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
لو تزوّج امرأةً على أن يعلّمها القرآن كان لها مهر مثلها
“Агар бир аёлга Қуръонни таълим бериш шарти билан уйланса, унга маҳр мисл берилади” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, юқоридаги ҳолатда эрга маҳр мисл бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar