BBC.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Каналдаги ҳамма малумотлар расмий ҳабарлардир. Шунинг учун хабарларга этиборли бўлинг ҳамда керакли инсонларга улашинг...

@BBC_UZ24 - Бу энг тезкор ва ишончли  маълумотлар канали, бизни кузатишда давом этинг.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


3,6 триллион сўм - амалдорлар шунча зарар етказган

2024 йилда 4900 нафардан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўмлик зарар етказган.

Умуман олганда, 2023 йил билан солиштирганда жиноятчи мансабдорлар ҳам, улар етказган зарар ҳам анчагина ўсган.

Жиноятларнинг мутлақ катта қисми ўзлаштириш билан боғлиқ, 90%дан ортиқ жиноятларни “майда балиқ”лар - туман (шаҳар) мансабдор шахслари содир этган.

Фирибгар амалдорлар ҳам, порахўр чиновниклар ҳам 2023 йилдагига нисбатан яхшигина кўпайган.

Инфографика: Бош прокуратура

@BBC_UZ24


Milliy sertifikat test javoblarini olib berishni va’da qilgan shaxs ushlandi

Kimyo va biologiya fanlaridan milliy sertifikat olish uchun test savollari va javoblarini olib berishni va’da qilgan shaxs firibgarlik yo‘li bilan 156 mln so‘m va 8 000 AQSH dollarini olgan vaqtida ashyoviy dalillar bilan ushlandi.

Manba. https://xalqtaliminfo.uz/post/1067

@BBC_UZ24


🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа расмийлари Россиядан қувур орқали газ сотиб олишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — Financial Times

Нашрнинг музокаралар билан таниш манбаларига таяниб ёзишича, бу масала Украина бўйича эҳтимолий келишув доирасида кўриб чиқилмоқда.

Tашаббус тарафдорлари Россия газини сотиб олишни тиклаш Европада энергия нархларининг пасайишига, Москванинг музокараларга қайтишига ва Россия ҳамда Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга туртки бўлишини таъкидламоқда.

Бироқ ҳатто дастлабки муҳокамалар босқичидаёқ бу ғоя Украинанинг Европа Иттифоқидаги яқин иттифоқчилари орасида салбий муносабатга сабаб бўлди. Ушбу ташаббусни Германия, Венгрия ва Европа Иттифоқининг яна бир неча давлати вакиллари қўллаб-қувватлаган. Аммо Шарқий Европа мамлакатлари дипломатлари ва расмийлари бунга кескин қаршилик кўрсатган.

"Бу телбалик. Ҳатто бу масалани имконият сифатида кўриб чиқаётганимизнинг ўзи нақадар аҳмоқлигимизни кўрсатади!" — дея муносабат билдирган расмийлардан бири.

@BBC_UZ24


🇺🇸 АҚШ дунёда тенги йўқ янги ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқмоқда – Financial Times

Президент Доналд Трамп Қўшма Штатларни уч турдаги ракеталардан – баллистик, гипертовушли ва қанотли ракеталардан ҳимоя қилиш режасини амалга ошириш тўғрисида фармон имзолади.
АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетга бу режа устида иш олиб бориш учун 60 кун муҳлат берилган.

Нашрнинг ёзишича, президент Доналд Трамп коинотда лазерлар ёрдамида ракеталарни уриб туширадиган кўп босқичли мудофаа тизимини ишга туширишни таклиф қилмоқда.

Ушбу тизим қитъалараро баллистик ракеталарни тутиб қолиш учун лазер қуроллари билан жиҳозланган сунъий йўлдошлар тармоғига асосланади. Бундан ташқари, агар лазерлар қониқарсиз ишласа, қўшимча зарба берувчи қатлам ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

@BBC_UZ24


🇨🇳 Хитойнинг DeepSeek чат-ботига алоқадор маълумотлар базаси очиқ тармоқда топилди

Американинг киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Wiz компанияси атиги бир неча дақиқа ичида ClickHouse умумий фойдаланишдаги маълумотлар базасини аниқлаганини маълум қилди. Ушбу маълумотлар базаси DeepSeek чат-ботига тегишли.

Базада бир миллиондан ортиқ ёзувлар бўлиб, у чат тарихлари, DeepSeek'нинг ички маълумотлари ва бошқа махфий маълумотларни ўз ичига олади.

Wiz компаниясининг таъкидлашича, улар ушбу чат-бот сунъий интеллект соҳасида катта шов-шувга сабаб бўлгач, унинг хавфсизлигини баҳолашга қарор қилган.

@BBC_UZ24


🇺🇸🇨🇳 Хитойликлар "DeepSeek" деб номланган сунъий интеллект моделини оммага ошкор қилди. Бу янгилик Американинг шу соҳада нон топиб юрган компаниялари ва жамоатчилиги орасида катта шов-шув ва ваҳималарга сабба бўлди.

Боиси - "OpenAI" каби компаниялар миллиардлаб доллар ва йиллар сарфлаб яратган LLMни (Large Language Model) Хитой компанияси саноқли ойлар ичида ва бор-йўғи 6 миллион доллар билан қура олган.

Моделнинг қудрати бенчмаркларда "OpenAI"нинг энг сўнгги "о1" модели билан деярли тенг, ҳатто баъзи йўналишларда устун. Бу ҳам етмаганидек, модел "Open source" сифатида тақдим этилди, яъни омма ва бошқа компаниялар ундан бепул фойдаланиши мумкин.

Янгилик АҚШ фонд бозорини остин-устун қилмоқда. Айни дақиқаларда "NVIDIA" компанияси акцияси 17 фоизга тушиб кетди. Сунъий интеллект билан ишлаётган бошқа компанияларда ҳам шу аҳвол.

Кўпчиликнинг бошини қотираётган энг катта савол шу: Хитойликлар бунақа моделни 5-6 миллион билан ярата олса, биз миллиардлаб доллар сарфлашимиз қанчалик ўзини оқлайди? Чунки Трамп 500 млрд доллар маблағ ажратган.

Хитой сунъий интеллект соҳасида АҚШга етиб олмасин деб, Вашингтон "NVIDIA"нинг энг кучли чипларини Хитойга экспорт қилишни тақиқлаган эди. Аммо бу иш бермагани яққол кўзга ташланмоқда.

Хитойликлар нафақат бу тақиқлардан омон чиқа олди, балки сунъий интеллект соҳасидаги кашфиётларда Америкадан энди ҳатто ўзиб кетиdi

@BBC_UZ24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега айнан 200 миллион сўмгача омонатлар кафолатланади?

Марказий банк эксперти видеода қуйидаги саволларга жавоб берди:
◦  Агар банкда 200 млн сўмдан ортиқ омонатим бўлса, хавфсизлик учун уни бошқа банкка ўтказиш керакми?
◦  Банк лицензияси бекор қилинса, 200 млн сўмдан ортиқ пулим йўқотиладими?
◦  Нега кафолат миқдори 200 млн сўм этиб белгиланган?

@BBC_UZ24


#Диққат

⚡️ Энди Тонировкани бўлиб-бўлиб тўласа бўлади, лицензияни хам.

Автомобиль тонировкаси ва ташиш лицензияси учун бўлиб тўласа бўлади.

My.gov.uz давлат хизматлари учун янги тўлов усуллари қўшилибди: Uzum Bank иловасида нақдсиз тўлаш ёки Uzum Nasiya’да бўлиб тўлаш.

Бундай ҳужжатларни расмийлаштириш арзон эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, янгилик шопир акаларимиз учун фойдали бўлади. Яқинда ёз келади ва унгача тонировка масаласини ҳал қилиб, оилавий бюджетни тежаш мумкин.

Шопирларга юбориб қўямиз...

@BBC_UZ24


Солиқ қўмитаси фаолияти "қониқарсиз" деб баҳоланди

Энг яхши текширувчи Ҳисоб палатаси +95 балл билан биринчи ўринни, энг ёмон текширувчи эса Солиқ қўмитаси - 45 балл билан охирги ўринни эгаллади.

@BBC_UZ24


🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Kadastr xizmatlaridan onlayn foydalaning!

📃 Ko'chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishga onlayn ariza yuborish.

➡️HARAKATLAR KETMA-KETLIGI➡️

➡️Ariza beruvchi YaIDXPda ro‘yxatdan yoki avtorizatsiyadan o‘tadi va ko'chmas mulkni ro'yxatdan o'tkazish uchun huquqiy asos bo'lgan hujjatning skan nusxasi (notarial shartnoma, sud qarori va boshqalar)ni ilova qilgan holda so‘rov yuboradi;

➡️ Ro‘yxatdan o‘tkazuvchi organ ko‘chmas mulk obyektini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bo‘yicha qonunchilik talablariga muvofiqligi yuzasidan o‘rganib, davlat ro‘yxatidan o‘tkazadi va yig‘im summasi ko‘rsatilgan xabarnomani arizachiga yuboradi;

✔️ Arizachi yig‘imni to‘laydi va reyestrdan ko‘chirmani yuklab oladi.

Xizmatni ko'rsatish muddati 2 ish kuni.

▶️ Onlayn ariza yuborish👇

@BBC_UZ24


#Президент_қарори

❗️Фарғона вилоятидаги ОТМлар фаолияти янада такомиллаштирилади


“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-26-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети қайта ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7345744

@BBC_UZ24


📊 Ўзбекистон Республикасида никоҳланувчи аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида, республика бўйича 271 776 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

💍 Қайд этилган никоҳларни аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, % да:

20 ёшгача – 37,7%

20-30 ёш – 53,9%

31-40 ёш – 6,5%

41 ёш ва катталар – 1,9%
.

@BBC_UZ24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор #Расман

Бу йилдан бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

‼️Радарларга энди камроқ тушинглар, бўлмаса ПРАВАНГИЗДАН махрум бўласиз.

@BBC_UZ24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Toshkentda taksichi va uning sherigi uxlab qolgan mijoz nomiga 12 mln so‘m kredit oldi

Mast holdagi ayol “lokatsiya”ni ko‘rib ketish uchun telefonini taksichiga berib o‘zi uxlab qolgan. Haydovchi tanishi bilan ayolning nomiga onlayn mikroqarz rasmiylashtirib, pulni o‘z kartasiga o‘tkazib, bankomatdan yechib olgan.

@generalissimo_marshal


⚡️ Samsung Galaxy S25 смартфонлар сериясини тақдим этди.

Асосий ўзгаришлар компания шахсий интеллектуал ёрдамчи деб атаган ўрнатилган сунъий интеллектга боғлиқ. Янги серияда доимгидек 3 версия мавжуд Оддий модел, Plus ва Ultra. Улардан S25 Ултра модели 6,9 дюймни ташкил этади (S24 Ultra 6,8 дюйм эди)

Нархларни расмда кўришингиз мумкин...

@BBC_UZ24


🇰🇬 Бишкекда кўп қаватли автоматлаштирилган автотураргоҳлар қурилади

Маълум бўлишича, мазкур тураргоҳларни бошқариш учун бир киши кифоя қилади.

Бундан ташқари, автомобилларни жойлаштириш ёки чиқариш учун энг кўпи билан 2,5 дақиқа вақт талаб этилади.

@BBC_UZ24


🇹🇼 Тайванда кучли зилзила содир бўлди, жабрланганлар бор

Зилзила маҳаллий вақт билан 21 январга ўтар тунда юз берди Зилзила эпицентри Цзяи шаҳридан 38 километр узоқликда жойлашган. Тайван Марказий метеорология бошқармаси зилзила магнитудасини 6,4 деб баҳолади, АҚШ Геология хизмати эса 6 магнитудани қайд этди.

Associated Press агентлигининг Тайван ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб хабар беришича, зилзила натижасида 27 киши жароҳатланган. Цзяи ва Тайнан шаҳарларидаги биноларга қисман зарар етган.

@BBC_UZ24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇩🇪Германия меҳнат бозори учун оғир юк машиналари ҳайдовчилари Ўзбекистонда тайёрланади!

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Икки давлат миграция соҳасида илк бор амалиётга тадбиқ этилаётган бу келишув натижасида 700 нафар ҳамюртимиз юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчиси сифатида Ўзбекистон ҳудудида немис тилига ўқитилиб, “Ватанпарвар” ташкилотида касбий қайта тайёрлов курсларида малака оширади ва Германияга тўғридан-тўғри ишга юборилади. Ойлик маошлари ойига 2400 - 2600 € ташкил қилади.

Ҳозирги кунда бир гуруҳ тингловчи онлайн дарсларда иштирок этмоқда, яқин кунларда янги гуруҳлар очилади ва кенг миқёсли ўқишлар бошланади.

Мурожаат учун: Миграция агентлиги 1282, 71 202-33-55 (10/17).

Manba..@uzmigration

@BBC_UZ24


#Диққат

‼️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси паспорт ўрнини боса олади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 6-бандига мувофиқ,

Фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация ID-карталари ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўрсатиб, банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлгани сабабли, у банк хизматларини кўрсатиш жараёнида паспортнинг ўрнини боса олади.

@BBC_UZ24


🇺🇸🇨🇳 TikTok 19 январдан бошлаб 170 миллион америкалик фойдаланувчи учун ишлашдан тўхташи мумкин — Тhe New York Times

"Агар АҚШ маъмурияти Apple ва Google каби компаниялар ТикТокни мамлакат ҳудудида тарқатганлик учун жазоланмаслигига кафолат бермаса, TikTok ўз фаолиятини тўхтатади. Қўшма Штатлар расмийлари Хитой ҳукумати ТikTok'дан америкалик фойдаланувчиларининг маълумотларини тўплаш ёки контентни Пекин фойдасига таъсир қилиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда", деб ёзади нашр.

Тhe New York Times'нинг қайд этишича, Доналд Трамп раҳбарлигидаги янги маъмурият вазиятни ўрганиб чиққанидан сўнг, TikTok бўйича якуний қарорни қабул қилади.

@BBC_UZ24

Показано 20 последних публикаций.