Higher Education Policy журналида ўзбекистонлик тадқиқотчилар Қобил Рўзиев, Дилшода Раббимова ва Моҳидил Мамасолиеваларнинг диққатга сазовор тадқиқоти чиқибди. Мавзу — Ўзбекистондаги докторантура тизими. Мақолани ўқиб чиқдим, тизимдаги асосий муаммолар;
Совет тузумининг мероси: Давлат томонидан бошқариладиган олий таълим тизими собиқ советлардан мерос қилиб олинган, тизим жаҳон тадқиқотларидан узилган, академик эркинлик ва тадқиқот интеграцияси эса чекланган.
Ислоҳотларнинг самарасизлиги: Мустақилликдан кейинги даврда модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлардаги чекловлар ислоҳотларга путур етказди, айниқса, докторантура дастурларини амалга оширишнинг сифатсизлиги сабаб бўлди.
Сифат ва сон: Ислоҳотлар натижасида PhD ва DS битирувчилари кўпайди, аммо кучли тадқиқот маданияти ёки ахлоқий меъёрларни ривожлантиришдан кўра PhD ва DS-ларнинг сонига эътибор қаратилди, тадқиқот сифати ёмонлашди.
Коррупция ва ахлоқий бўлмаган амалиётлар: диссертация “арвоҳ”лар томонидан ёзилиши ва йиртқич журналлардан фойдаланиш каби кенг тарқалган ғайриахлоқий амалиётлар докторлик диссертациясини тайёрлашда кенг тарқалган бўлиб, тадқиқот сифати ва ахлоқий меъёрларга путур етказди.
Тадқиқотда салоҳият ва сифатнинг йўқлиги: Берилган докторлик даражалари кўпайганига қарамай, ислоҳотлар илмий кадрлар тайёрлаш сифатини сезиларли даражада яхшиламади ва бу сектор собиқ Совет Иттифоқидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда.
П.С. Мақолада диссертация ёзиб бериш нархи 3000-5000$ қилиб кўрсатилган, бу нореал нарх, миш-мишларга кўра бунинг нархи камида 10.000$.
Бу журнал халқаро миқёсда тан олинган «престижный» журналдир. Бу олий таълим соҳасида, хусусан, сиёсат таҳлили, бошқарув ва таълим ислоҳотига жиддий академик ёндашуви билан эътироф этилган журналдир. Бутун дунёга “сифатсизлигимизни” намоён этдик.