CNN берган хабарга кўра, Трамп маъмурияти Таълим департаментини йўқ қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Кеча Трамп департамент раҳбари Линда Макмехонга "ишдан бўша" деб айтган. Эсимда, Трамп биринчи президентлик муддати давомида таълим ва меҳнат департаментларини битта федерал агентликка бирлаштиришни таклиф этганди.
АҚШдаги таълим департаменти бу биздаги олий таълим вазирлигига тенгдир, АҚШда бизга ўхшаб таълим бўйича 3 та вазирлик ва бир қанча агентликлар йўқ, ҳаммасининг вазифасини шу таълим департаменти бажаради. Департамент раҳбари эса биздаги вазирга тенгдир. Таълим департаментининг йиллик бюджети бизнинг ЯИМга тенгдур, йиллик 100 миллиард долларга яқин. Таълим департаменти бошланғич ва ўрта таълим, олий таълим, махсус таълим ва кам таъминланган талабаларни қўллаб-қувватлашга жавоб беради.
Трампга кўра бу вазирликка катта пул ажратилган, лекин таълим сифати яхши эмас. Ўзбекистондан 300 маротаба катта бюджетга эга АҚШдек қудратли давлат ислоҳотларни нимадан бошлагани бизга ҳам аслида ўрнак бўлиши керак. Давлатнинг миллиардлаб пуллари ҳавога учиб кетмоқда, сифат аянчли ҳолда, лекин дунёда ягона 3 та таълим вазирлигимиз бор. Буларни биттага бирлаштириб ихчамлаштиришни 2019 йилда тавсия этгандим. Қўшнимиз қозоқларда ҳам битта “фан ва таълим вазирлиги” бор.