Малайзияда президент ташрифидан олдин таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Малайзия давлати ЯИМ бўйича дунёда 36-чи ўринда туради, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича 56-ўринда, биз 136-ўринда, уларда аҳоли сони 34 миллион, бизда эса 36 миллион.
Малайзияда бор-йўғи 20 та давлат ва 50 та хусусий университетлар бор!!! бизда эса 220 дан зиёд университетлар бор, ва яна очилишда давом этмоқда. Малайзия сонга эмас сифатга урғу берган, бу давлатда дунёнинг кучли ОТМларнинг кампуслари бор, масалан Австралиянинг Monash University (дунёда 37-чи), Англиянинг Newcastle University (дунёда 129) ва University of Reading (дунёда 172), бизда Тошкентдаги филиали бўлган The University of Westminster дунёда 750-ўринда.
Бизнинг кўпгина давлат ОТМлари ва таълим фондлари шартнома имзолаган INTI International University хусусий универитети дунёда 516-ўринда. Яъни уларнинг хусусий ОТМлари бизнинг рўйхатда биринчи турган ЎзМУ ва бошқалардан ҳам кучлидир. Уларнинг энг эски ва энг муҳим университети University of Malaya дунёда 60-ўринда, бизнкилар эса 800-да бўлса кераков.
Малайзия ҳақиқий таълим хабига айланиб бўлган, 100 мингдан ортиқ хорижий талабалар йилига давлат ҳазинасига 1 миллиард долларга яқин пул ташлаб чиқишади. Нима сабабдан? Жуда сифатли таълим ва халқаро стандартлар. Биздакилар қоғозда “чуть ли не” Гарвард стандартларига эга, амалиётда эса….ҳаммага маълум. Бизда хорижий талабалар эски статистикага кўра 5 минг атрофида бўлса керак, у ҳам арзон тиббиёт учун келган Покистон ва Ҳиндистонликлар.
Малайзия ОТМларининг кучли томонлари бу муҳандислик, биотехнология, соғлиқни сақлаш ва IT. Қарасам, биздан гуманитар ОТМлар ректорлари ҳам борган, буларга Тошкентда кўк чой ичириб, Малайзияга асосан ўша 4 та соҳада ўта кучли бўлган университетларни олиб бориш керакди. Кўп ректорлар инглиз тилини билмаслиги ҳам коммуникацияда муаммо туғдиради, дардини таржимоннинг луғат бойлиги чегарасида тушунтиради.
Кўпгина Малайзия университетлари кучли саноат ҳамкорликларини йўлга қўйган, масалан, Universiti Technology Petronas (UTP) Петронас билан энергия ва барқарорлик тадқиқотлари бўйича ишлайди ва Universiti Sains Malaysia (USM) ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун маҳаллий ва халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, UPM ва UTM каби университетлар тадқиқотларни тижоратлаштиришга эътибор қаратади, UPM қишлоқ хўжалиги технологиялари ва UTM нано-материаллар ва робототехника соҳасидаги етакчи инновацияларни ишлаб чиқади.
Ҳар замон бўлганидек, тадбирдан кейин бирор бир қиймати бўлмаган шартномалар билан уйга қайтамиз...”замкнутый круг.”