Умримизнинг яна бир йили якунланаётганлиги, гўёки вақт “югуриб” ўтиб кетаётгани киши дилни бироз хира қилади. Аммо бу кун – Янги йил байрами кўпчилик учун, айниқса, болажонлар учун унутилмас кун, ажойиб шодиёна ҳисобланади. Бу байрам билан боғлиқ жуда кўп эртак, афсона ва ривоятлар мавжуд.
Маълумотларга кўра, тахминан 17- чи аср охирига қадар бутун дунёда Янги йил байрами март ойининг бошида, баҳорги экин-текинлар мавсуми билан бир вақтда нишонланган. Милоддан аввалги 46 йилда Юлий Цезарнинг янги йилни 1 январдан бошлаш ҳақидаги қарори ҳақида маълумотлар ҳам бор, лекин ўша вақтда бу кенг тарқалган удумга айланмаган.
Россияда Янги йилни кенг нишонлаш одати Пётр I даврида пайдо бўлган. Бир неча йил Европада яшаб, уларнинг турмуш тарзини ўрганган рус императори 1699 йилнинг 29, 30 декабрида 2 та фармон чиқаради.
Янги йил учун совғалар бериш одати қадимги Римда пайдо бўлган. Айтганча, янги йилни қандай кутиб олсанг, уни шундай ўтказасан, деган иборалар ҳам шу диёрда шаклланган.