🇺🇿🇦🇿Таълим соҳасидаги тадқиқотлар ва инновациялар бўйича 2чи Ўзбекистон – Озарбайжон академик форумини ҳам онлайн бошлаб олдик. Форумнинг бу йилги мавзуси “Маданий мерос ва унинг таълимга таъсири”дир. Форумга ўтган йилгидек Жиззах давлат педагогика университети мезбонлик қилмоқда.
Форумнинг очилишида Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, ЖДПУ, ҚДУ, БухДу, УрДУ, АДПИ, НДЧТИ ректорлари ва форумнинг раиси сифатида камина, Озарбайжон томонидан эса Баку халқаро мултикултурализм маркази ижрочи директори, Озарбайжон давлат педагогика университети, Нахичеван университети, Қорабоғ университети, Баку Евраазия университетлари ректорлари, “Туркистон” медия группасининг бош муҳаррири, Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги маданий марказ мудири қатнашдилар.
2023 йили Озарбайжон сафаримдан сўнг, 2023 йил 21-чи октябрда биринчи форумни ЖДПУда ўтказгандик. Ўша форумда 40 киши қатнашган бўлса, бу йилги форумда 100 дан ортиқ олимлар қатнашишмоқда. БухДУ ва АДПИ ректорлари 3-чи форумга мезбонлик қилиш таклифини киритишди. Баку мултикултурализм марказининг ижрочи директори Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорлик бошлашни таклиф этди. Ушбу марказ Озарбайжон президенти администрациясига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Ўзбек ва Озарбайжон халқларини яқин миллий урф-одат ва анъаналар, умумий тил гуруҳи, маданият ва дин бирлаштириб туради. Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 23 августида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзоланганди.