💧👍Таҳоратга оид фатволар | 38-қисм
ҒУСЛГА ОИД МАСАЛАЛАР
🟢 Аёлнинг сочлари жинсий яқинлик пайтида ўрилган ҳолатда бўлса, ғусл қилаётганда сочларини ёзиши шарт эмас, балки соч чиққан жойлар яъни, бош терисига сув етказиш кифоя, сочни учларигача ҳўллаб чиқиш шарт эмас. ("Ҳидоя”)
🔴 Агар яқинлик пайтида аёлнинг сочи ёзилган бўлса сочининг барча жойига сув етказиш лозим бўлади. Эркак киши ҳам соқолининг ораларига сув етказиши фарз бўлади. Шунингдек, эркак кишига сочининг барча қисмига сув етказиши лозим бўлади, гарчи сочи ўрилган бўлса ҳам. ("Фатовои Оламгирийя")
🔴 Агар аёл киши бошига бирон хушбўйлик ёпиштириб олса ва у сувни сочнинг тагигача етишидан тўсадиган бўлса, у хушбўйликни кетказиб сувни сочлари остигача етказиши лозимдир (“Сирожул ваҳҳож”). Шунингдек, ҳозирги кундаги замонавий сочни қотирувчи ёки замонавий сунъий соч бўёқлари ҳам сочга суртилганда, остига сувни ўтказишга монелик қилгани учун уларни ҳам тўлиқ кетказиб, остидаги сочларга сувни етказмагунича ғусл дуруст бўлмайди.
#таҳорат 👈 (барча қисмлар)
➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇
📝Telegram |🎞 YouTube 🕌