Якшанба куни эҳсонга бордим. Ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қилдилар.
Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўрасангиз ҳам бермас экан.
— Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай!
— Узр отажон бера олмайман, хали мен ҳисобимни билмайман, балким меники ҳам етмай қолар!
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига, ўғилларига, дўстларига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган ҳолат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт қиз бола отасига юзланиб:
— "Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим" дер экан. Шу алфоз ота ҳисоби тўғриланиб ўтиб кетгач АЛЛОҲ айтаркан:
— Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга ҳитоб қиларкан.
Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.
Илоҳим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...
Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар хали ухлаб ётган бўлсалар ҳам .....😘
✿•┈┈┈••ৡ❀ৡ••┈┈┈•✿
💁♀ AYOLLAR SAHIFASI