#Ибрат
Бир янги келин доно аёлдан сўрабди:— Опажон, мен эрим билан ажрашмоқчиман, мен ундан ўч олишим керак. Бунинг учун нима қилай, айтинг.
Доно аёл айтибди:— Сиз эрингизни севиб қолгандек тутинг, унга ёлғондан меҳр кўрсатинг, табиий чиқсин. Шунда у ҳам сизни севиб қолади, кейин ташлаб кетаверасиз, кейин у роса қийналади.
Аёл рози бўлибди. Бир йиллардан кейин кўчада кўришиб қолишибди. Доно аёл сўрабди:
— Эрингиз билан ажрашдингизми?
— Нималар деяпсиз, шу эрим билан-а. Ҳеч қачон, ўлсам ўламанки, асло ажрашмайман.
Ҳаммаси Аллоҳнинг тақдири ва ҳаракатимизга боғлиқ.👉 AYOLLAR SAHIFASI