Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОЖАМ БОР.
"Суянмайман ҳеч кимга",
Деб аҳд қилдим ўзимга,
Қайғурмайман ризқимга,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Ўз йўлига фарзандим,
Омон бўлсин дилбандим,
Фақат ўзи суянчим,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Ҳужум қилса жин, шайтон,
Ғийбат қилса ғўр инсон,
Бор-ку оламга султон,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Эрта билан ишим йўқ,
Ётга гинам ғашим йўқ,
Умид қилган кишим йўқ,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Ҳар нарсани билгувчи,
"Сўра бандам" дегувчи,
Ҳоҳлаганга бергувчи,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Тинглаб мудом арзимни,
Аритгандир ғамимни,
Кучи етмас ғанимни,
Не ғамим бор Ҳожам бор
Қасд қилса ҳам кўп одам,
Асраб келди то шудам,
Бўлдим ишончда бардам,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Бойлик, мансаб ўткинчи,
Кимнинг бўлмас ўкинчи,
Охирги ва биринчи,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
Аёллар Бекати 💖💖
https://t.me/+P-G8C7PhOHBlMDFi
https://t.me/+P-G8C7PhOHBlMDFi
"Суянмайман ҳеч кимга",
Деб аҳд қилдим ўзимга,
Қайғурмайман ризқимга,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Ўз йўлига фарзандим,
Омон бўлсин дилбандим,
Фақат ўзи суянчим,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Ҳужум қилса жин, шайтон,
Ғийбат қилса ғўр инсон,
Бор-ку оламга султон,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Эрта билан ишим йўқ,
Ётга гинам ғашим йўқ,
Умид қилган кишим йўқ,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Ҳар нарсани билгувчи,
"Сўра бандам" дегувчи,
Ҳоҳлаганга бергувчи,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Тинглаб мудом арзимни,
Аритгандир ғамимни,
Кучи етмас ғанимни,
Не ғамим бор Ҳожам бор
Қасд қилса ҳам кўп одам,
Асраб келди то шудам,
Бўлдим ишончда бардам,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
Бойлик, мансаб ўткинчи,
Кимнинг бўлмас ўкинчи,
Охирги ва биринчи,
Не ғамим бор Ҳожам бор.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
Аёллар Бекати 💖💖
https://t.me/+P-G8C7PhOHBlMDFi
https://t.me/+P-G8C7PhOHBlMDFi