#Биллур_қалблар_қўшиғи_2
— Ўзинг боравер. Мен кейин бораман.
Туни бўйи ухламаганим учун ериниб баҳона излашга тушдим. — Унақа қарама, улгураман. Ўн дақиқа...
— Мен аллақачон таҳорат олиб бўлдим. Ҳозир дадамлар ҳам чиқади, кейин "Иииии, дадам чиқди" деб ўтирасиз.
— Оббо, роса езмаландингда! Мана, тураяпман. Турмасам бошимдан кетмасанг керак.
— Сочиқ олиб бориб қўйдим. Иссиқ сув ҳам бор. Буларни баҳона қилиб ўтирманг.
— Сен қиз жуда айёр чиқдингда! Қачон буларни тайёрлашга улгура қолдинг?
— Тезроқ қимирланг. Беш дақиқадан кейин ҳаммомда бўлмасангиз бошингиздан муздек сув қуяман.
Феруза ёлғондакам таҳдид қилиб хонамдан чиқиб кетди. Aфтидан бомдодни ўқиса керак... Кейин нонушта тайёрлайди. Тухум қовуради, қуймоқ пиширади, чой дамлайди... Унинг ҳар куни шундай бошланади. Мактаб пайти мактаб боради, бўлмаса уй ишларини қилади. Иш, иш, иш. Бу роботча ҳаётдан мен зерикиб кетаман, у қандай чидаб яшар екан-а? Ўқи десам ўқимайди, қизиқмайман деб оёқ тираб олган. Шу бир хил, ҳеч ўзгармас ҳаётда индамай яшайверади. Онамнинг чизган чизиғидан чиқмайди. Ҳали кўради, уни ҳам бирорта сўтақўзига розилигини олиб ўтирмай узатиб юборишади. Ўшанда бу юмшоқ супургилиги бошига бало бўлганини англайди. Aна унда кеч бўлади. Aнча кеч бўлади.