8-Март – Хотин-қизлар байрами муносабати билан самимият ва илиқликка тўла тадбир ташкил этилди
Туманимизда 8-март Хотин-қизлар байрами муносабати билан, самимият ва илиқликка тўла байрам тадбири ташкил этилди. Аввало, ифторлик дастурхони ёзилиб, нуроний оналаримиз, ободонлаштириш соҳаси ходимлари, қишлоқ хўжалигида фидойилик кўрсатаётган илғор теримчилар, маҳаллаларимиздаги кам таъминланган ва ногирон аёллар, турли ташкилотларда меҳнат қилаётган фаррош ҳамда техник ходимлар бир дастурхон атрофида жам бўлдилар.
Ифторликдан сўнг байрам тадбири бошланиб, сиз азиз аёлларни чин дилдан табриклаб, жамиятимиздаги беқиёс ўрнингиз ҳақида таъкидлаб ўтдик. Ҳар бир аёл – оила таянчи, меҳр ва оқиллик тимсоли. Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, сабр-тоқатингиз ва матонатингиз ҳаётимизни янада нурли ва файзли қилади.
Тадбир давомида аёлларимиз учун эсдалик совғалари улашилди, концерт дастури ташкил этилди. Санъаткорлари ижросидаги дилбар қўшиқлар, кўнгилочар чиқишлар барчанинг кайфиятини янада кўтарди деб умид қиламиз. Қувончдан нурланган юзлар, самимий табассумлар ва жўшқин рақслар кечамизга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Хотин-қизларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва меҳр юртимизда аёлларга бўлган ҳурмат ва эъзознинг ёрқин ифодасидир. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва оилангизга файзу барака тилаб қоламиз. Байрамингиз муборак бўлсин!
✅Telegram | ✅Facebook |🌐Instagram