Зиммангизда қўшнининг ҳам ҳаққи бор
Агар газеталардан бирида ушбу хабар нашр қилинмаганида ва унинг ҳақиқатан содир бўлганлиги аниқланмаганида эди, мен бу хабарга ишонмаган бўлар эдим. Гап шундаки, бир аёл ўз уйида тўшакда ётиб вафот этган ва кўп қаватли иморатда у билан бирга яшайдиган аҳоли бундан бехабар ҳолатда аёлнинг жасади шу ҳолича бир йил қолиб кетган. Шу иморатдаги уйларнинг бирига ўт тушганда уйдагиларни қутқариш учун келган қутқарувчилар тасодифан бу ҳолатни кўриб қолишган. Шунгача бирор кимса аёл ҳақида сўрамаган, у аёлнинг кўринмай қолганлигини ҳеч ким сезмаган ҳам.
Мана, замонавий маданиятимиз бизларни қай ҳолатга олиб келди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, ҳар ким ўз ҳолича эрта кетиб кеч келади ва ён атрофидагиларга умуман аҳамият бермайди. Аслида, Ислом дини буни қабул қила олмайди.
Ҳаттоки, қадимги жоҳилият даврида ҳам қўшни ўзининг ён қўшнисини ҳимоя қилишни ўзига бурч деб билар эди. Уларда ҳатто шундай байт ҳам бор эди:
Гарчи биз оз бўлсакда зарар кўрмаймиз, зеро қўшнимиз қудратли.
Ислом динимиз таълимотида шундайки, қўшни гўё ўзимизнинг бола чақамиз, ота-онамиз, наслу насабимиз, қуда андамиз каби қадрлидир. Ҳадиси шарифда айтиладики: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”.
Ҳозирги аҳволимизга қарасак, бир уйда мотам, бошқа уйда тўй, бир хонадонда мусибат, қўшнисиникида ўйин-кулгу... Гўё бу икки хонадон ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдек, бир-бирида ҳаққи йўқдек.
Қадимда Мадинаи мунавварада мусулмонлар билан яҳудийлар ўзаро уришар эдилар. Лекин, қўшничилик алоқаси уларни ўртасидаги бу зиддиятга барҳам берди. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у кишининг уйларида қўй сўйилганда, кўчадан кела солиб: яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадия қилдингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам гўшдан бердингларми? Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у киши: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим” - деганлар.
Дарвоқе, жамиятдаги инсонларни ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга олиб борадиган энг яқин йўл бу ҳар бир инсон ўзининг қўшниси билан алоқасини мустаҳкамлашидир. Зеро, жамиятлар қўшнилардан таркиб топар экан, ҳар бир қўшни ён қўшниси билан алоқани боғлаши, жамиятнинг ўзаро жипслашишини келтириб қаради. Ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга тарғиб қиладиган таълимотлардан бирида шундай дейилади: “Қўшниси оч бўлатуриб тўқ юрган киши мўмин эмасдир”.
Ён қўшниси вафот этсаю, тасодиф билан фош бўлмагунча бир йил давомида уни сезмай юрсалар. Бу оғир мусибат. Аслида бундан бошқа ижтимоий мусибатлар ҳам кўп. Ана шу мусибатларни маҳв этиш учун жамият бирлашмоғлиги, ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоғи лозим.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий