АЙ, ТУРКЛАРИМ
(Турклар тарихан ададсиз жангу жадалларда беаёв қирилиб парчаланди. Ёинки ўзга халқларнинг этник таркибига сингиб кетди. Акс ҳолда бу қавмнинг нуфуси бугунги кунда хитойликлар каби 1.5 миллиардни ташкил қилган бўлурди...)
Ай, туркларим, ботир алпларим!
Қирилдингиз жангу жадалда.
Арслон панжа, коҳий қалбларим,
Ҳаётингиз кечди хатарда.
Алп Эр Тўнга -- афсонавий шоҳ,
Айландими боши зафардан,
Бўлмай огоҳ макрдан, ногоҳ,
Жон берди ёв тутган заҳардан.
Туркийларим, бўликли бўла,
Гўл эмассиз, соддасиз фақат.
Оқ кўнгилсиз, қалбингиз тўла
Самимият, меҳр, офият.
Шон қучдингиз майдонда доим,
Қўрқмадингиз зинҳор ўлимдан.
Даҳшат баъзан ўлмоқ бир хоин
Ё иприсқи қўрқоқ қўлинда!
Ғаним маккор, шарафсиз, шонсиз,
Бисёр эрур макру ҳийласи.
Қолдик бугун мардсиз, майдонсиз,
Кўксимизда тийрнинг тийраси!
Йиғиб олинг эс-ҳуш, ақлни,
Бунча узоқ мизғиб нетдингиз?!
Куч бирликда деган нақлни
Унутдингиз -- тўзғиб кетдингиз!
Ҳамма жойда изғиб юрар ёв,
Билмагайсиз, ким дўст, ким ғаним.
Сўнди қалбда шижоат-олов,
Унутди эл асл тувғанин!
Қайлардасиз, баҳодирларим,
Гижинглаган тулпорлар қани?!
Ошаётир хавотирларим,
Энди қойим номардлар жанги!
Ёғдирарлар бомба беаёв,
Ёнар борлиқ, ёнар шаҳарлар.
Энди очиқ жангда эмас, ёв
Ортдан пичоқ урар -- заҳарлар.
Фарқлаёлмай душмандан дўстни
Кечар умр, нодон ўзимиз!
Тутманг ғаним узатган дастни,
Очилади қачон кўзингиз?!
Ай, туркларим, оғир кечди тун,
Ололмадим заррача ором.
Тонг отмоқда, юзин очди кун,
Шеърим ҳали бўлмади тамом!
Тингланг, сиз эй, ботирларим-да,
Давом этгай шеърим шукуҳи!
Шояд ушбу сатрларимда
Қанот ёзгай боболар руҳи!
Амир ХУДОЙБЕРДИ,
04.10.2019
(Турклар тарихан ададсиз жангу жадалларда беаёв қирилиб парчаланди. Ёинки ўзга халқларнинг этник таркибига сингиб кетди. Акс ҳолда бу қавмнинг нуфуси бугунги кунда хитойликлар каби 1.5 миллиардни ташкил қилган бўлурди...)
Ай, туркларим, ботир алпларим!
Қирилдингиз жангу жадалда.
Арслон панжа, коҳий қалбларим,
Ҳаётингиз кечди хатарда.
Алп Эр Тўнга -- афсонавий шоҳ,
Айландими боши зафардан,
Бўлмай огоҳ макрдан, ногоҳ,
Жон берди ёв тутган заҳардан.
Туркийларим, бўликли бўла,
Гўл эмассиз, соддасиз фақат.
Оқ кўнгилсиз, қалбингиз тўла
Самимият, меҳр, офият.
Шон қучдингиз майдонда доим,
Қўрқмадингиз зинҳор ўлимдан.
Даҳшат баъзан ўлмоқ бир хоин
Ё иприсқи қўрқоқ қўлинда!
Ғаним маккор, шарафсиз, шонсиз,
Бисёр эрур макру ҳийласи.
Қолдик бугун мардсиз, майдонсиз,
Кўксимизда тийрнинг тийраси!
Йиғиб олинг эс-ҳуш, ақлни,
Бунча узоқ мизғиб нетдингиз?!
Куч бирликда деган нақлни
Унутдингиз -- тўзғиб кетдингиз!
Ҳамма жойда изғиб юрар ёв,
Билмагайсиз, ким дўст, ким ғаним.
Сўнди қалбда шижоат-олов,
Унутди эл асл тувғанин!
Қайлардасиз, баҳодирларим,
Гижинглаган тулпорлар қани?!
Ошаётир хавотирларим,
Энди қойим номардлар жанги!
Ёғдирарлар бомба беаёв,
Ёнар борлиқ, ёнар шаҳарлар.
Энди очиқ жангда эмас, ёв
Ортдан пичоқ урар -- заҳарлар.
Фарқлаёлмай душмандан дўстни
Кечар умр, нодон ўзимиз!
Тутманг ғаним узатган дастни,
Очилади қачон кўзингиз?!
Ай, туркларим, оғир кечди тун,
Ололмадим заррача ором.
Тонг отмоқда, юзин очди кун,
Шеърим ҳали бўлмади тамом!
Тингланг, сиз эй, ботирларим-да,
Давом этгай шеърим шукуҳи!
Шояд ушбу сатрларимда
Қанот ёзгай боболар руҳи!
Амир ХУДОЙБЕРДИ,
04.10.2019