#ШЕЪРИЯТ
АЙРО
Мен нафратланаман сиз севган ҳақдан,
Ёлғонни севаман, ёлғонни айро,
Жиркандим булбулдан, гулдан, чечакдан,
Илонни севаман, илонни айро…
Йўлдан озибди, деб гўштимни енглар,
Ҳаққимда минг турли туҳмат тўқинглар,
Бўйнимга осилиб олган тириклар,
Ўлганни севаман, ўлганни айро..
Яхшининг ортидан ёмон демасдим,
Ёмоннинг қўлидан бурда емасдим,
Бўлинганга ҳаргиз салом бермасдим,
Бўлганни севаман, бўлганни айро…
Узоқ яшамоқни демадим санъат,
Бўрига юракман, бургутга қанот,
Ўтириб йиғлаган қўрқоқдан ҳайҳот,
Кулганни севаман, кулганни айро…
Йилларча бекорга жонимни сиқдим,
Ниҳоят йўл топдим, чийриқдан чиқдим,
«Бек»дан, «ҳурматли»дан, «сиз»дан зерикдим,
Ҳайвонни севаман, ҳайвонни айро…
©️ Абдурроҳим Карокўч
©️ Тарж. Маҳбубий
Https://T.me/AliyTohaHuzayfa