Жаримага тортилишдан сақланинг!
Скутер ва мопедларингизни давлат рўйхатидан ўтказиб,уларни бошқариш хуқуқини берувчи хайдовчилик гувоҳномасини олмаганлар жаримага тортилади!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024-йилдаги "Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақидаги" 393-сонли қарорига кўра:
✅ двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Фойдаланишда бўлган бу турдаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг охирги куни 2025 йилнинг 28 феврали хисобланади.
✅ 2025 йил 1 мартдан бошлаб ушбу турдаги транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.
📌 Юқоридаги талабларга амал қилмаслик, 2025 йил 1 мартдан бошлаб жавобгарликни келтириб чиқаради.
#янгилик
@advokat_Burkhanov