Муаммолар ечим топади
35-Чиғатой қалъа округидан Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Хуршид Давлетов Шовот туманидаги “Тараққиёт”, “Хитой”, “Узункўл”, “Роят” маҳаллаларида бўлиб, сайловчилари билан учрашиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда аҳоли орасидаги муаммоларни ўрганди.
Маълумот ўрнида айтиш жойизки, “Тараққиёт” маҳалласида 707 та хонадон, 3835 нафар аҳоли орасида, ногиронлиги бўлган фуқоролар 57 нафар, касаллиги бор диспансер назоратида турувчилар 312 нафар, ўзгалар парваришига муҳтож, доимий назоратда турувчилар 16 нафарни ташкил қилади.
Очиқ мулоқотлар жараёнида, маҳалла аҳолиси томонидан аҳоли учун маҳалла ҳудудидаги Қишлоқ врачлик пункитига аҳоли саломатлигига масъул потранаж ҳамширалар етишмаслиги сабаб, маҳаллада истиқомат қилувчи кўпчилик беморлар кўрикдан ўтиш ва даволанишлари учун туман марказидаги узоқ масофадаги шифохонага боришга мажбур бўлишаётгани, қишлоқ врачлик пункти биноси ўрганилганда бино таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани ҳам аниқланди.
Депутат Х.Давлетов етакчилигидаги бир гуруҳ фаоллар маҳалладаги оғир хасталик билан касалланган фуқоролар ҳолидан ҳабар олишди, ишсиз ёшлар билан муаммолари тўғрисида суҳбатлашишди.
“Хитой” маҳалласида олиб борилган ўрганишлар давомида маҳаллада 4437 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли учун маҳалла марказидан ўтувчи Ал Хоразмий кўчасининг 1,8 км қисми ҳолати таъмирталаб эканлиги сабаб, кўпгина муаммоларга дуч келинаётгани маҳалла аҳолиси томонидан қайд этилди. Мазкур йўлни асвальт қилиш ҳамда тунги чироқлар ўрнатиш зарурлиги, кўча ҳудудида 23-сон умумтаълим мактаби жойлашган бўлиб, мактабга қатновчи ўқувчи ва ўқитувчилар ҳамда йўловчилар учун пиёдалар юриш йўлаклари мавжуд эмаслиги боис, қийинчиликлар туғилаётгани тўғрисида мурожаат этишди.
“Узункўл” маҳалласида яшовчи сайловчилар билан суҳбатлашилганда, ҳудуд жиҳатидан маҳалла катта эканлиги, аҳолининг кўпчилик қисми деҳқончилик билан шуғилланиши, лекин қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун сув етишмовчилик муаммоси борлиги аниқланди.
“Роят” маҳалласида электр токи қувватининг пастлигидан аҳолининг маиший –техникасига зарар кўраётгани, “Янги келажак” кўчаси 2-тор кўча қисмининг асвальт қилинмагани боис, 21-сон умум таълим мактабига қатновчи ўқувчилар учун қийинчиликлар келиб чиқаётгани аниқланди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган борча муаммолар юзасидан депутат Хуршид Давлетов тегишли ташкилот раҳбарлари номига депутатлик сўрови юбориб, муаммоларни ижобий ҳал этишни билдирди.
Бир сўз билан айтганда, депутатимиз сайловчилари олдидаги масъулият ва бурчини сидқидилдан адо этишга астойдил киришгани билан аҳамияти каттадир.
Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби