𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


*   *   *

Илойим, кечирсин севги бизларни,
Бекорга кўнглимиз бунча ғаш эмас.
Беҳуда ишлатдик муҳим сўзларни,
Муҳаббат чиниқиш учун машқ эмас.

Қанча юрагимни тупроққа боссанг,
Кўксим ураверди равон, босимсиз.
Демак, сен мен учун ҳаёт эмассан,
Демак, яшаш мумкин бемалол сенсиз.

© Носиржон Жўраев
https://t.me/Adabiyot_olami

992 0 19 6 35

* * *
Ярадор бўлгани билан, шер - шерлигича қолади!..

© Абдувохид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

2k 0 25 9 47

Ташлаб кетганларни қачондир кечиришимиз мумкин, аммо қайтиб келганларни ҳеч қачон кечирмаймиз.

© Зигмунд Фрейд
t.me/Adabiyot_olami


АФСУС

Шоир деди неча бор: "Келгин!
Юрагимни қўйгин овутиб!"
У келмади, пайсалга солди,
Умид чўғин қўйди совутиб.

Бир кун хабар келди: "Келмадинг,
Сўнгги манзил томон тобути
Йўлга чиқди, қалам-қоғоз ва
Севги эди унинг бор буди.

Кутиб кўзи тўрт бўлди, эвоҳ,
Чорлайвериб толди охири...
Минг излагин фойдасиз, дийдор
Қиёматга қолди охири...

© Амир Худойберди
https://t.me/Adabiyot_olami


Сиздан теккан изтироблар ўтмади ёр,
Кўзларимдан кўзларингиз кетмади ёр...

https://t.me/Adabiyot_olami


Ичида жаннат яширган вайрона қуллар бор...

© Мавлоно Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami


© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎙Аҳмади Эверест ўқиди
t.me/Adabiyot_olami


СЕН  ДЕЙСАН…

Ёмғир дек, сочилдим, пойингга, дейсан,
Шарқираб, оқмадим сойингга, дейсан.
Менда баланд эди, ғурур ва обрў -
Бош эгдим, истаган жойингга, дейсан.

Тушкун кайфиятда қоляпман, дейсан,
Оташ дек, чўғ бўлиб ёняпман, дейсан.
Баърига кеч бўлган, имконсиз висол,
Нечун унутолмай - боряпман, дейсан.

Ҳаққимни мен талаб қилолмам, дейсан,
Хатойим нелигин, билолмам, дейсан.
Менга муштоқ эди, бир неча кўзлар -
Мен сенга хиёнат, қилолмам, дейсан.

Юлдуз дек, бўзлолмай сарсонман, дейсан,
Дуннингда ларзонман - ларзонман, дейсан.
Гарчан, атрофимда ошиқларим бор -
Сен учун бунчалар, арзонман, дейсан.

Сен мени севдим деб алдадинг, дейсан,
Ёлғон муҳаббатга танладинг, дейсан.
Мендан нима ўтди, менда не гуноҳ?
Ёнимдан, айланиб аврадинг, дейсан.

Гулим деб, сўзлардинг гулманми, дейсан,
Ё ишқнинг қўлида, қулманми, дейсан.
Сендан садо чиқмас, сукутсан мудом,
Шамолда соврилган, кулманми, дейсан.

- Фақат сен ёнмадинг, мен ҳам ёняпман,
Менда ҳам шодлик йўқ, ғамда қоляпман.
Ташимда, кулгу бор - дилимда қайғу,
Мен бўлса дардимни шеърга ёряпман...

Шеърга ёряпман-у, нураб боряпман,
Нураб боряпман мен, тугаб боряпман...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami


Қарздор бўлиб уйғонгандан кўра, кечки овқатни емай ухлаган яхши.

© Бенджамин Франклин
https://t.me/Adabiyot_olami


У КЕТДИ...

У кетди... Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тумтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр”, деб бўлмасди ҳеч қачон унга.

У кетди, кетди-ю энди шум ўйлар
Санчилаверади қалбга мисли ўқ:
Ў, энди у менинг тушларимга ҳам
Истаса киради, истамаса йўқ.

© Аъзам Ўктам
https://t.me/Adabiyot_olami


Ногоҳ кўрдим кўзингизда ёш,
Маржон - маржон сизиб оқарди.
Олисдаги, зумрад - қаламқош,
Кўзларингиз менга ёқарди...

Сиз илгари, йиғламасдингиз,
Йиғлаб, кўксим тиғламасдингиз,
Ҳаёт ғамин, илғамасдингиз,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Орамиздан ўтди неча йил,
Сочга қаранг - сочлар оқарди.
Бардам бўлинг, яшангиз дадил,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Рустамжон домла
https://t.me/Adabiyot_olami




КЕЛАСАНМИ...

Бугунгидек кўкдан ёғиларкан нур,
Нурафшон боғларда учрашар эдик.
Кўнгилда бир ажиб халоват ҳузур,
Ҳузур бахш оқшомлар ажрашар эдик.

Келасанми дердим, хайрлашар чоғ.
Келаман деярдинг, секин ийманиб,
Тилимни учида ҳануз шу сўроқ?
Ҳануз юрагимни айлайди майиб.

Биз юрган йўлларни бирга жамласак,
Бориб келиш мумкин ойга пиёда.
Лекин бағримизда кўнгил жон сарак,
Энди бу гаплардан кимга не фойда?

Ўша боғда яна учрашиб ногоҳ,
Эрта келасанми, келақол десам,
Соғинчлар бағрингни ўртанса аммо
Келаман демайсан, келгинг келса ҳам...

© Тўлаган Тўхтаев
https://t.me/Adabiyot_olami


Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама!
Зеро, берса, миннатдир, бермаса, зиллат (хорлик)дир!
Аллоҳдан истагин, берса, неъматдир, бермаса, ҳикматдир
...

© Мавлоно Жалолиддин Румий
https://t.me/Adabiyot_olami


* * *
Фақатгина олар дўстмас,
берар дўстинг бўлса ҳам,
Ўзинг тик кет, омонатдир,
бир устунин ушлама.

Қабргача,
ўлимгача борар дўстинг бўлса ҳам
Ўлимгача ўзинг тик кет,
йўлларда ер тишлама.

Адл яша!
Билган ҳолда,
кўзларингда мотам йўқ
Йиқилмагин, йиқилганни суяйдиган одам йўқ!

© Ҳалима Худойбердиева
https://t.me/Adabiyot_olami


АПРЕЛ-МАЙ

Шамол юлиб отар сўлган гулларни,
Куйиб, паймонаси тўлган гулларни.
Гулбарглар тўкилар оҳиста, сассиз —
Хазонлар тупроққа кўмилар, эссиз.

Тонгда яна чиқар аршига қуёш,
Яна янги ғунча гул очар – наққош.
Қувончга тўладир табиат такрор,
Аммо менинг учун тугади баҳор.

Дарахтлар бир оппоқ гулга бурканди,
Аммо мен майсани босарман қордай —
Менга Апрел ажиб севги берганди,
Аммо айрилиқни олиб келди Май…

© Сара Тисдэйл, Америка шоираси.
© Карим Баҳриев таржимаси.
https://t.me/Adabiyot_olami


Агар одамлар биз ҳақимизда қанчалар кам ўйлашларини билганимизда эди, уларнинг нима деб ўйлашларига ортиқ аҳамият бермай қўйган бўлардик.

© Гёте
https://t.me/Adabiyot_olami

4k 2 47 3 45

Мана сиз бекатда ўтирибсиз, қандайдир поездни кутаяпсиз. У сизни бу ерда қаергадир ола кетиши керак, поезднинг қандайлигини, қайси томондан келишини, қай томонга кетишини ҳам билмайсиз. Бироқ, бекатда ўтириб кутишга маҳкумсиз. Одамзотнинг бор-йўқ умри ана шу кутишдан, кутиш пайтидаги орзу-ю хомхаёллардан ўзга нарса эмас…

© Назар Эшонқул
https://t.me/Adabiyot_olami




БОРГАН САРИ

Бизга баҳор бегонадур борган сари,
Кўнглимиз ҳам вайронадур борган сари.

Шодон елиб юрар эдик авваллари
Энди умр ғамхонадур борган сари.

Толиқдими яшамоқдан жисму-жоним,
Тан ичра дард пинҳонадур борган сари.

Шифо истаб чиқсам манзил-маконлара
Топар жойим хилхонадур борган сари.

Дўсту-ёр ҳам йироқлашиб секин-секин,
Адоватлар хуфёнадур борган сари.

Изланаман, йиғланаман, руҳим туяр,
Ёлғиз худо ҳамхонадур борган сари.

Шошдан кетар бўлса Чоршамъ борар ери,
Бухоро-ю, Фарғонадур борган сари.

© Чоршам Рўзиев
https://t.me/Adabiyot_olami

3.3k 1 102 4 46
Показано 20 последних публикаций.