Репост из: Muslim.uz
#xabar #ulamolar_kengashi
🌙 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
🗣Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Уламолар Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, тажрибали уламолар ва диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
📖 Қуръон тиловати билан бошланган мажлисда 2024 йилги иш фаолият натижалари ва келгусидаги режалар таҳлил қилинди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотномалар муҳокама этилди.
💬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, янги очилган масжид-мадрасалар ва қайта қурилган жомелар, Фатво маркази савол-жавоблари, мадрасаларлар илмий салоҳиятини такомиллаштириш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш ва эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари тўғрисида ахборот бердилар.
✅ Мажлисда имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бугунги давр талабларига жавоб бериш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш каби вазифалар топширилди.
🟢Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

✍️ Йиғилишда тизимдаги соҳа ходимларининг лавозим йўриқномалари, ҳужжат юритиши, меҳнат қонунчилиги, молия-хўжалик ва устав фаолиятига оид хато-камчиликлари танқид қилинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмаганларга тегишли чоралар кўрилгани айтилди.
🌙 Муфтий ҳазратлари юртимиз аҳолиси ҳуқуқий давлат ва қонун устувор бўлган жамиятда истиқомат қилишини таъкидлаш баробарида соҳа ходимларига бундай дедилар: “Жамиятда ким қандай мартаба ва мақомда бўлишидан қатъи назар қонун-қоидаларга амал қилиши шарт. Қонунга итоат – раҳбарга итоат, бу эса динимиз талабидир”.
✅ Мажлисда имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бугунги давр талабларига жавоб бериш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш каби вазифалар топширилди.
Шунингдек, имом-хатиблар масъулиятини ошириш ва меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш учун СPI баҳолаш мезонини жорий этиш, келгусида имом-хатибларни рағбатлантириш, лавозимини кўтариш ёки таъсир чораларини кўришда мазкур тизим асос бўлиши қайд этилди.