ҲАР ИШНИНГ БИР ХАЙРИ БОР...
Бир куни Абу Жаҳл Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлини тўсиб, у зотга азият бериб, қўполлик қилди. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Макка ташқарисида ов қиларди. У қайтиши билан аёли: «Эй Абу Умора, Абу Жаҳл жиянингизга қилган ишларни кўрганингизда эди», деб бўлган воқеани айтиб берди. Буни эшитган Ҳамза розияллоҳу анҳу қаттиқ ғазабланди. Жиянига бўлган муҳаббати жўш уриб, шиддат отига минди. Абу Жаҳлни излаб чиқди. Абу Жаҳл Сафо ва Марва орасида Қурайш киборлари билан ўтирган эди. Ҳамза розияллоҳу анҳу камон ўқи билан Абу Жаҳлнинг бошини жароҳатлади. Кейин Расулуллоҳга бўлган муҳаббати туфайли: «Мен унинг динида бўлиб турган ҳолимда сен Муҳаммадни урасанми? Гувоҳлик бераманки, у Аллоҳнинг элчиси ва Унинг ҳузуридан ҳақ динни олиб келган», деди.
Изоҳ: Ҳамза розияллоҳу анҳу ўша вақтга қадар мусулмон бўлмаган эди. Абу Жаҳлнинг қилмишидан жуда ғазабланиб шундай дегач, сўзига хилоф қилмаслик учун ҳам иймон келтиради. Орада бироз вақт ўтгач шайтон васваса қилишга уринади. Аммо у Расулуллоҳнинг олдига бориб, яна иймон келтиргач, янада собит бўлди. Шундай қилиб, иймон неъмати аввал тилига, кейин дилига тушади. Гарчи Абу Жаҳлнинг хунук қилмишидан дилимиз хуфтон бўлса-да, шу воқеа туфайли ҳазрати Ҳамзанинг иймонга келиши кўнглимизни чароғон этади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
👇👇
@ALRISALAH_UZ