МАШИНА ОЛИБ СОТИШДАГИ ҲОЛАТ
#ҳалол_ҳаром
❓817-САВОЛ: Мени оилам машина олиб сотиш билан шуғулланишади. Улар бозордан янги лекин унча мунча қаралмай ҳайдалган машина олиб уйда 2 ҳафта куни тун меҳнат қилиб уни таъмирлаб янги балон ва шунга ўхшаш янги нарсаларни қўйиб, худди автосалондан чиққандай қилиб қўйишади. Янгилигини исботлаш учун бирка яъни олд ойнасига қоғоз ёпиштириб ўриндиқларига селофан кийгизишади. Шу ишлари тўғрими? Шу ишлари ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ўша машинани сотаётганда таъмирлаб сотилётганини очиқ айтиб савдолашилса, буни зарари йўқ. Уни ювиб, одамларни кўзига чиройли қилиб бозорга олиб чиқишнинг зарари йўқ. Чунки ҳар қандай товар бозорга чиройли ҳолда олиб чиқилади. Муҳими ўша машинани айбу нуқсонлари бўлса, яширмаслик керак. Лекин уни камчиликлари яширилса, км кўрсаткичлари камайтирилса, бозорга олиб чиқиб сотиб олувчига ёлғон маълумотлар билан алдаб сотилса, бу савдо ҳалол бўлмайди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотаяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зот саллаллоҳу алайҳи васалламга, қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ, деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар ҳўл экан. Бас, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: « Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар. Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Муслим ва Термизийнинг лафзида: «У зот: «Эй, таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй, Аллоҳнинг Расули», деди.
«Буни одамлар кўришлари учун таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар». Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ