🫥
САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ 🟢
Саҳарлик – баракадир🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда:
“Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар
(Имом Насоий ривояти).🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар
(Имом Аҳмад ривояти).🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар
(Имом Табароний ривояти)🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб,
“Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар
(Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).🌴
Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).🌙
Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар
(Имом Муслим ривояти).🤲
Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда:
“Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар
(Имом Муслим ривояти).🤲
Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар
(Имом Аҳмад ривояти).🥜
Саҳарликда хурмо истеъмол қилингПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар
(Имом Абу Довуд ривояти).🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.📝
Даврон НУРМУҲАММАД#mutolaa #saharlik #ramazon #hadis
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
📿
Саҳар вақтида истиғфор айтувчилар ❗️
Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал 🩸
Рўзанинг қон ҳужайраларига таъсири➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇
https://t.me/ABUHANIFA_UZ