Репост из: bakiroo
Ёлғоннинг учинчи типи
Ёлғоннинг шунчаки ёлғон ёки статистика турлари борлигини биласиз. Лекин Янги Ўзбекистонда ёлғоннинг учинчи типи - шонли энергетикларнинг ёлғони борки, тайёргарлиги йўқ одам эшитса, довдираб қолади, ишонади, шу билан бирга кўзни лўқ қилиб айтиладиган бу ёлғонга ҳеч қандай сўров ёки жазо бўлмайди.
Масалан, “Иссиқхоналарга газ етказиб беришда чекловлар йўқ” деган ёлғон шу тоифадан. Бу ёлғонни фош этиш учун ҳужжатларга мурожаат этишга ва хотираларни тиклашга тўғри келади.
Демак, шонли энергетиклар 2023 йил март ойидан то кеч кузгача Ўзбекистон бўйича 2500 гектарлик жами 1147та иссиқхонани газдан узишган. Газдан узилган иссиқхоналарнинг 59таси Тошкент вилояти, 20таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Иссиқхоналарни газдан узиш мажбурий компаниясига Энергетиклар билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳокимлар, банклар бош-қош бўлишган (ҳеч нима унутилмайди). Тошкент туманидаги 26та кўмир, ҳашак ва шина ёқаётган, 9та тугатилган иссиқхона ҳам айнан ўтган йилги газдан узиш кампанияси пайтида газдан узилган. Газдан узилган ва истеъмолчи сифатида ўчирилган иссиқхона қандай қилиб газга тўлов қилсин? Шундай экан шонли энергетикларнинг “иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга” деган баёноти бу бир хабарнинг ўзидаги иккинчи ёлғони. Иссиқхоналарни газга улаш 2023 йил 1 майдан бутунлай тақиқланган.
Хотираларни ишга солайлик, деб бекорга айтмадим. 2022/23, 2021/22 йил ва ундан наридаги куз-қиш мавсумларида пойтахт ва йирик шаҳарлар ҳавоси бунчалар захарланганини эслай олмайсиз? Нега, чунки бу йилларда минглаб иссиқхоналар газ ёққан, шина ёки кўмир эмас. Нега айнан 2023/24 мавсумидан биз шаҳарлар ҳавосини бунчалар, мисли кўрилмаган даражада ифлосланишига рўпара бўлдик? Чунки минглаб иссиқхоналар газдан мажбурий тартибда узилгач, ҳашак, ўтин, кўмир ва шина ёқишга ўтишдан бошқа чораси қолмаган.
Ёлғоннинг учинчи типини тушунтира олдимми?