…ҳижобимдан уялган кишига
Шошилиб, одатдагидек, эртагалик меҳмонлар учун дастурхонга майда-чуйда олиб, кассага келдим. Кюар код билан тўлаш танланса касса аппарати сал секинроқ ишлайди, кутиш керак. Биз тарафларда интернет, вай-фай тезлиги анча пастлаб қолган.
То тўлов қабул бўлгунча кутиб туриб, бизга ҳам қараб, ҳам тортиниб турган нигоҳни сездим. Бошимни кўтариб қарасам, ўзимизнинг қоракўз. Лекин манга қарамади. Ҳижолат қилмай, деб кўп тикилмадим. Фақат ҳаводаги таранглик ва ноқулайлик умумий сукутдан маълум эди. Худди фондаги магазин мусиқаси ҳам тўхтаб қолгандек.
Пул ечилди, деди кассир хурсанд бўлиб. Ҳайрият деган нарсани яширмай харидларимни олаётиб, кейинги мижоз, ўша қоракўзнинг олган нарсаларига кўзим тушди… алкоголь, бир нечта лаънати суюқлик шишаси.
Тушундим, ҳаводаги таранглик, ноқулайлик ва ҳижобимдан уялган инсон нималарни ҳис қилаётганини англадим. Рўмолим виждонини уйғотаётган эди. Юрагининг тубида зулматга қарши курашаётган иймон учқуни уни безовта қилаётган эди. Кўзлари уялиб, боши эгилаётган эди.
Сиз учун дуодаман. Ўлмаган виждонингизни уйғотган ҳижобим ҳаққи сиз учун дуодаман, эй бегона мусулмон! Сиздек ароқ ушлаган, лекин уялмаганларни кўп кўрдим, бироқ қилмишидан ҳижолат бўлганларни кам кўраман. Ҳамиятингиз ҳамдардлик уйғотди. Безрайиб кетавериш ўрнига қўлим дуога очилди. Қалбим юмшади. Илоҳим ҳеч қачон сиз билан бундай ҳолатда бошқа кўришмайлик, деб қоламан, ҳижобим олдида уялган киши!
#монолог
#юристбитиклари
13.12.2024
@zarnigor1