Туғруқ индукцияси — табиий туғруқ жараёни бошланмаган ҳолларда, турли тиббий усуллар орқали бачадон қисқаришларини сунъий равишда қўзғатиш.
Бу жараён аёл ва ҳомила соғлиғи учун зарур бўлганда амалга оширилади, масалан, ҳомила муддати ўтиб кетганда, бачадондаги сувлар эрта кетганида ёки преэклампсия каби хавфли ҳолатлар юзага келганда.
Индукция турли усуллар билан бажарилади: дори воситалари (окситоцин, простагландинлар), бачадон бўйнини механик кенгайтириш ёки амниотомия (қоғоноқ сувларини сунъий равишда чиқариш). Бу жараён шифокор назоратида ўта эҳтиёткорлик билан амалга оширилади. Индукция туфайли тез ва самарали туғруқ бошланади, лекин баъзан асоратлар хавфи ҳам бўлиши мумкин.
др: Нигина Козимжоновна ❤️