dr_Нигина Козимжоновна


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Аёллар учун👈
мурожат учун/+998978363036

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Аборт — ҳомиладорликни сунъий ёки табиий йўл билан муддатидан олдин тугатиш жараёни.

У икки хил бўлади:

спонтан (ўз-ўзидан тушиш) ва

муддатидан олдин сунъий тугатиш.

Аборт тиббий ёки хирургик усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Баъзи ҳолларда тиббий кўрсатмалар туфайли зарур бўлиши мумкин, масалан, она ёки ҳомила соғлиғи хавф остида бўлса.

Шифокор назоратида ўтказилиши шарт.


Айрим халқлар ва жамоаларда абортга нисбатан мутлақ рад этиш диний, маданий ёки анъанавий қарашларга асосланади.

Масалан, Амманитлар, Ҳасидий яҳудийлар, Олд орденли меннонитлар каби баъзи консерватив диний гуруҳлар абортни ҳар қандай ҳолатда ҳам ноқонуний ва қабул қилиб бўлмас амал деб билишади. Шунингдек, Католик черкови таълимотига кўра ҳам аборт ҳаётни тугатиш сифатида қатъиян ман қилинади.

Кўп халқларда ҳам оилавий қадриятлар ва дин туфайли абортга салбий муносабат шаклланган. Шу билан бирга, тиббий хавф ёки зўравонлик натижасида ҳомиладорлик каби истисноларга баъзи ҳолларда ижозат берилади.

др: Нигина Козимжоновна


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аборт ….


Бачадон бўйни тушиши (апикал пролапс) — бачадон ва унинг бўйнининг қин томонга силжиши ёки тўлиқ тушиб кетиши билан характерланадиган гинекологик патология.

Бу ҳолат кўпинча жинсий аъзолар мушаклари ва боғламларининг сустлашиши натижасида юзага келади.

Сабаблар орасида кўп туғруқлар, оғир жисмоний меҳнат, гормонал ўзгаришлар ва яш билан боғлиқ тўқима сустлиги бор. Асосий белгилари — қорин пастида оғриқ, ноқулайлик, қиндан чиқиб турган тўқималар ва сийдик чиқаришдаги муаммолар.

Даволаш усуллари патология даражасига боғлиқ: оғир ҳолларда жарроҳлик талаб этилиши мумкин, енгил ҳолларда махсус гимнастика ва пессарийлар қўлланилади.

Вақтида даволаш асоратларнинг олдини олади.

др: Нигина Козимжоновна


Туғруқда оралиқнинг йиртилиши — туғруқ жараёнида оралиқ (қин ва анус орасидаги тўқима)нинг шикастланиши ҳолати.

Бу ҳолат тез ёки оғир туғруқларда, ҳомиланинг катталиги ёки нотўғри жойлашуви сабабли юзага келиши мумкин. Оралиқ йиртилиши уч даражага бўлинади: енгил (фақат тери шикастланади), ўртача (тери ва мушаклар), оғир (анусгача бўлган йиртилиш).

Йиртилиш оғриқ, қон кетиш ва кейинчалик инфекция хавфини келтириб чиқаради. Бундай ҳолатларда шифокор ёки акушер тикиш амалиётини ўтказади. Туғруқдан сўнг шахсий гигиена ва тўғри парвариш жуда муҳим.

Асоратларнинг олдини олиш учун шифокор тавсияларига амал қилиш керак.

др: Нигина Козимжоновна


Антицитомегаловирус терапияси (ЦМВга қарши даволаш) одатда, цитомегаловирус инфекцияси (ЦМВ) организм учун хавфли бўлганда қўлланилади.

Бу, айниқса, иммунитети пасайган шахсларда — масалан, ВИЧ-инфекцияси ёки трансплантациядан кейин) долзарбдир.

Антицитомегаловирус даволаш қуйидаги ҳолларда қилинади:
Ҳомиладорлик давомида ЦМВ инфекцияси аниқланса — ҳомилага юқиш хавфи бўлса
Иммуноглобулин G даволланмайди!!!

Жанинда ЦМВ белгилари кузатилса — ультратовуш ёки ПЦР натижалари орқали
Иммунитети заиф шахсларда — трансплантация ёки онкологик даволашдан кейин
Янги туғилган чақалоқларда — туғма ЦМВ инфекцияси белгилари бўлса

Даволаш шифокор тавсиясига кўра ганцикловир, валганцикловир каби махсус вирусга қарши препаратлар билан олиб борилади. Шифокор назорати шарт.

Флакондаги қалбаки ампулани этапма этап эр хотинга доллар ёки миллионга қилинмайди фамелий медда инсоф хам йўқ экан тем более чек йўқ содда халқ…

др: Нигина Козимжоновна


Доплерометрия — ҳомилада қон айланишини баҳолаш учун қўлланиладиган ультратовуш текшируви усули.

Бу усул орқали бачадон, йўлдош ва ҳомила томирларидаги қон оқими тезлиги ва ҳолати ўлчанади. Доплерометрия ҳомиланинг етарлича кислород ва озуқа моддаларини олаётганини текширишга ёрдам беради.

Асосан, гипоксия (кислород етишмовчилиги), йўлдош етишмовчилиги ёки гестоз хавфи бор ҳолатларда тавсия этилади. Ушбу текширув орқали шифокор ҳомиланинг ҳолатини баҳолаб, асоратларнинг олдини олиш чораларини кўради.

Доплерометрия хавфсиз ва оғриқсиз бўлиб, ҳомила ва онага зарар етказмайди. Шунинг учун у ҳомила ривожланишини кузатишда муҳим роль ўйнайди.

др: Нигина Козимжоновна


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хомилада руҳ (жон) пайдо бўлиши — турли диний ва анъанавий қарашларга кўра, ҳар хил вақтларда баҳоланадиган мафкуравий тушунча.

Ислом анъаналарига кўра, руҳ 40 кунлик ёки 120 кунлик ҳомилага пуфланади, яъни шу вақтдан бошлаб ҳомила тирик жон ҳисобланади.

Илмий нуқтайи назардан эса ҳомиланинг ривожланишига қараб, ҳаёт белгилари эрта аниқланади: юрак уриши 5-6 ҳафталикда сезилади, асаб тизими ва ҳаракатлар 8-12 ҳафталикда шакллана бошлайди.

Руҳ тушунчаси кўпроқ маънавий ва диний масала бўлиб, у ҳомиланинг тириклик белгиларини эмас, балки унинг маънавий жиҳатини акс эттиради.


Туғруқ индукцияси — табиий туғруқ жараёни бошланмаган ҳолларда, турли тиббий усуллар орқали бачадон қисқаришларини сунъий равишда қўзғатиш.

Бу жараён аёл ва ҳомила соғлиғи учун зарур бўлганда амалга оширилади, масалан, ҳомила муддати ўтиб кетганда, бачадондаги сувлар эрта кетганида ёки преэклампсия каби хавфли ҳолатлар юзага келганда.

Индукция турли усуллар билан бажарилади: дори воситалари (окситоцин, простагландинлар), бачадон бўйнини механик кенгайтириш ёки амниотомия (қоғоноқ сувларини сунъий равишда чиқариш). Бу жараён шифокор назоратида ўта эҳтиёткорлик билан амалга оширилади. Индукция туфайли тез ва самарали туғруқ бошланади, лекин баъзан асоратлар хавфи ҳам бўлиши мумкин.

др: Нигина Козимжоновна ❤️


СПКЯ билан яна бир аёл она бўлади маш Аллох ….

Хомила УЗИда 7 хафталик…


Ятроген гиперпролактинемия — айрим дори воситалари таъсири натижасида аёл организмда пролактин миқдорининг меъёрдан ортиб кетиши. Бу ҳолат ҳайз цикл бузилишлари, овуляциянинг йўқолиши ва бепуштликка олиб келиши мумкин.

Гиперпролактинемияга сабаб бўлувчи асосий дорилар:
Антипсихотиклар (нейролептиклар)Рисперидон, Галоперидол, Аминазин
АнтидепрессантларСертралин, Амитриптилин
Антиеметиклар (қусишга қарши)Метоклопрамид (Церукал)
Гипотензив препаратларВерапамил, Метилдопа
Эстрогенли препаратлар — контрацептив дорилар

Даволашда дорини бекор қилиш ёки уни алмаштириш, шунингдек, пролактин даражасини тушириш учун махсус препаратлар тавсия этилади. Шифокор маслаҳатисиз дори қабул қилмаслик муҳим.

др: Нигина Козимжоновна


Пролактин — аёл организмида ишлаб чиқариладиган муҳим гормон бўлиб, унинг асосий вазифаси она сути ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдир.

У миядаги гипофиз бези томонидан ишлаб чиқарилади ва нафақат лактация, балки ҳайз цикли, овуляция ва репродуктив саломатликка ҳам таъсир қилади.

Ҳомиладорлик давомида пролактин даражаси кескин ошади, туғруқдан кейин эса болани эмизиш орқали сут ишлаб чиқаришни таъминлайди. Гормоннинг меъёрдан ортиқ ёки кам бўлиши ҳайз цикл бузилишлари, овуляция йўқлиги ёки бепуштликка олиб келиши мумкин. Пролактин миқдори стресс, жисмоний зўриқиш ёки эндокрин касалликлар туфайли ҳам ошиши мумкин.

Кўпчилик бепушт жуфтликларга аёлига тўхтовсиз достинекс ёзиб беришади аслида аввал гормон текшириш мухим

Пролактин тушиши хам бепуштлик ва цикл ўзгаришига олиб келади

др: Нигина Козимжоновна


Менопауза климаксда учрайдиган ва кучлик қичишишларга сабаб бўладиган касаллик ЛЕЙКОПЛАКИЯ ВА КРАУРОЗ

ташқи жинсий аъзолар қичишишига хар доим хам қандли диабет ёки шамоллаш молочница сабаб эмас

Мана нима учун битта чиройлик шикоят билан хам дори ёзмайман креслода кўрик мухим ахамиятга эга…


Вульва краурози — ташқи жинсий аъзолар тери ва шиллиқ қаватининг сўлишиш, ингичкалаш ва тортилувчанлигини йўқотиш билан кечадиган сурункали касаллик.

Бу ҳолат, асосан, менопауза давридаги аёлларда кузатилади, лекин ёш аёлларда ҳам учраши мумкин. Крауроз сабаблари тўлиқ аниқланмаган, лекин гормонал бузилишлар, аутоиммун касалликлар ва жинсий йўлдош инфекциялар муҳим омил ҳисобланади.

Асосий белгилари — кучли қичишиш, қуруқлик, терида оқсариш ва ёрилишлар. Вақтида даволанмаса, вульва тўқималари атрофияси ва деформацияси ривожланади. Диагностика клиник кўрик ва биопсия орқали амалга оширилади.

Даволашда гормонал кремлар, яллиғланишга қарши воситалар ва физиотерапия усуллари қўлланилади. Шифокор назорати шарт.

др: Нигина Козимжоновна


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бачадон бўйни конизацияси — бачадон бўйнининг конус шаклидаги зарарланган тўқимасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш усули.

Бу процедура асосан бачадон бўйни дисплазияси, эрозия ёки саратонига ўтиш хавфи бўлган патологик ўзгаришлар аниқланганда қўлланилади. Конизация турли усулларда — нож билан, лазер ёки электр эксцизия (LEEP) орқали амалга оширилади.

Амалиёт одатда оғриқсиз кечади, чунки у анестезия остида бажарилади. Конизациядан сўнг бир неча ҳафта давомида қиндан озгина қон ажралиши ва енгил оғриқ сезилиши мумкин.

Тикланиш даврида оғир жисмоний ҳаракатлардан ва жинсий алоқадан тийилиш тавсия этилади. Вақтида ўтказилган конизация бачадон бўйни саратонининг олдини олишда самарали ҳисобланади.

др: Нигина Козимжоновна


Камқонликнинг қуйидаги турларида хомиладор МАН ЭТИЛАДИ !!!!

- Апластик анемия

- Мегалобластик анемия

- Сидеробластик анемия

Бу турдаги камқон аёллар учётда туради ва қаттиқ гематолог назоратида бўладилар….

Сиз билган фақат темир моддаси хисобига анемия мавжуд эмас турлари кўп….

др: Нигина Козимжоновна


Туғруқдан сўнг аёл палатага олингандан кейин бачадон массажи хар 30 минутда қилинади

Эрта чилла даври давомида жами 25 марта массаж амалга оширилади …

Эрта чилла даври — туғруқдан кейинги биринчи 40 кунлик давр бўлиб, она ва боланинг соғлиғини тиклаш ва мустаҳкамлаш учун муҳим вақт ҳисобланади.

Бу даврда бачадон ўзининг аввалги ҳолатига қайтади, лохия (туғруқдан кейинги ажралмалар) чиқиши кузатилади ва гормонал фон нормаллашади.

Онага ором ва тўғри овқатланиш керак, чунки у болани эмизиш орқали керакли озуқа моддаларни беради. Шунингдек, эрта чилла даврида шахсий гигиенага риоя қилиш ва шифокор тавсияларига амал қилиш муҳим.

др: Нигина Козимжоновна


Бачадон массажи туғруқдан кейин бачадоннинг нормал ҳолатига қайтиши ва қон кетишнинг олдини олиш учун амалга оширилади.

Род залда хар 15 минутда 2 соат давомида массаж қилинади…..

Туғруқдан сўнг бачадон тезда қисқариши керак, лекин баъзан у суст қолиб, қон кетиши хавфи юзага келади. Массаж орқали бачадон мушаклари стимуляция қилиниб, унинг қисқариши тезлаштирилади ва қон ивиндилари чиқиб кетишига ёрдам берилади.

Бу усул шунингдек, бачадон ичидаги қолдиқларни чиқариш ва асоратларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир. Массаж шифокор ёки акушер томонидан эҳтиёткорлик билан бажарилади.

др: Нигина Козимжоновна


Ҳомиладор аёлда нормал қон босими90/60 мм.рт.ст. дан 120/80 мм.рт.ст. гача ҳисобланади.

Ҳомиладорлик давомида қон босимида озгина ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Биринчи уч ойликда, кўпинча, қон босими пасайиши табиий ҳолат бўлиб, бу гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ.

Иккинчи ва учинчи уч ойликда босим секинлик билан нормал ҳолатга қайтади. 140/90 мм.рт.ст. ва ундан юқори қон босими хавфли ҳисобланиб, преэклампсия ёки гипертония белгилари бўлиши мумкин. Қон босими жуда паст бўлса, заифлик ва бош айланиши кузатилиши мумкин.

Шунинг учун ҳомиладорлик давомида қон босимини доимий назорат қилиш жуда муҳим.

др: Нигина Козимжоновна


Русларда зўр гап бор наглость второе счастья деган виходнойда қизилни босиб қўйсам арзимаган мелочь учун телефон қилябсизлар ….

Номер бунинг учун берилмаган сизларга !!!

Показано 20 последних публикаций.