Репост из: bakiroo
Туғилиш 2 йиллик, никоҳлар эса камида 15 йиллик минимумларгача қисқарган
2024 йилда Ўзбекистонда жами 926 422 нафар бола туғилган. 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. 2024 йилдаги туғилганлар сони нафақат 2023 йил, 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.
Туғилишнинг камайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда. Шаҳарларда туғилиш қишлоқлардан кўра тезроқ қисқармоқда (урбанизация эффекти).
Туғилишнинг қисқариши кейинги йиллардан ҳам давом этиши эҳтимоли юқори (2000 йиллар бошидаги демографик яма эффекти ҳам бор). 2024 йилда 271 776 та никоҳ қайд этилган. Бу камида 15 йиллик минимум (бундан паст кўрсаткич 2010 йилдан аввал қайд этилган).
Никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошишда давом этмоқда. Эркакларда 27,1 ёш, аёлларда 22,3 ёшга етган (2023 йилга нисбатан 0,1 ёшга юқорилаган).