❗️Ўқитувчилардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланган
Хабар беришларича, айрим мактабларда фан ўқитувчиларидан дарс таҳлили дафтари, тезис ва яна шунга ўхшаган бир қанча ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари кузатилаётган экан. Лекин уларнинг бу хати-ҳаракати мутлақо нотўғри.
Чунки умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (фақат синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилган.
Шу боис ўқитувчилардан фақат синф журнали (электрон кундалик жорий этилган мактабларда электрон шаклда)дан бошқа ҳужжатларни талаб этиш мутлақо нотўғри.
Ўтган йили Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан дарс сифатидан бошқа ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланганлиги ҳақида мутасаддиларни сўнги бор қатъий огоҳлантирган. Ундан ташқари Республикадаги барча вилоят бошқарма бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида йиғилиш ҳам ўтказган.
❕Шу ўринда таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддаси, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.
📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii