YURIDIK XIZMAT || Rasmiy kanal!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Фаолиятимиз қонуний!
Канал ўз фаолиятини 0004635430-сонли гувоҳнома асосида олиб боради⚖️
Мурожаат учун: @yuridikxizmatmurojaat
Реклама учун: https://t.me/yuridikxizmatreklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


👨‍💼Тадбиркорларни фақатгина рўйхатдаги 43 та орган кўрсатилган назорат соҳалари бўйича текшира олади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон Фармони 2-бандига кўра, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланган.

Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади.


➡️ 📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ Олий Мажлис палатасида Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Хусусан, ўзгартишлар иш жойида зўравонлик ва камситишларни олдини олиш, бундай ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тенг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янги чоралар кўриш учун киритилиши режалаштирилмоқда.

➡️ 📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


⚡️Ҳар ойда тўланадиган 6 миллион сўмлик устама ва мукофот пулларини 1500 нафар педагог ходим олиши маълум қилинди

Хабарингиз
бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан малакали педагог кадрлар ва илғор ходимлар 6 млн сўмлик ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофоти олиши белгиланганди.

Аммо бундай устама ва мукофот пуллари ҳаммага ҳам берилавермайди. Яъни Халқ таълими вазирлиги Республика бўйича ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сонини белгилаб беради.

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 328-сонли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сони Республика бўйича 1500 нафар этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/yuristmashlahatlarii


Иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга дарс қандай тақсимланади?

Биринчи мутахасислиги нопедагог бўлган ва иккинчи мутахасислик сифатида педагогик соҳада ўқиётган талабаларга дарс берилиши керакми тарзидаги саволларга умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.

Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куниги № 3271-сонли “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.

Мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Яқинда (Президент маърузасида хорижий тилдан С1 сертификатига эга талабаларга 2 курсдан ишлаши мумкинлиги ҳақида фикирлар билдирилди аммо бу ҳозирча тасдиқланмаган. )

Юқоридаги нормаларга кўра тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3 курс талабаси дарс беришга ҳақли бўлади.

📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ЎҚИТУВЧИ ДАРСГА КЕЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Ҳурматли иш берувчилар, ўқитувчи ишга келмаса, дарҳол жазо чораси қўллашга киришманг!

📌Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан, ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажармаса, шу жумладан ишга кечикиб келса ёки келмаса,  ўзининг лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни бажармаса, иш берувчи унга нисбатан интизомий жазо чораларини кўришга ҳақли.

📍Бироқ, аввал ходимнинг нима учун ишга чиқмаганлик сабабини ўрганиш керак, агар узрсиз бўлса, унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашингиз мумкин бўлади, масалан, жарима. Акс ҳолда йўқ. Акс ҳолда қўллаган интизомий жазо чорангиз бекор бўлиб кетиши ҳеч гап эмас!

📲Малумотни яқинларингизга улашиш учун: @yuristmaslahatlarii

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat


Agar sizga ham muammolaringizni ishonchli hal qilib beruvchi sifatli konsultatsiya kerak bo’lsa, yozing!

@yuridikxizmatmurojaat


2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин.

📈 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

📉 Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Бошлаймиз🔥




‼️Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

➖ЯИДХП (my.gov.uz) дан;
➖Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
➖МИБ иловасидан;
➖МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzrasmiy_bot).

❗️Telegram бот орқали текшириш энг осони:

1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.

✅Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ👌



📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМИ ЎҚИТУВЧИДАН УНИНГ ДАРСИ ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШ ХАТИ ТАЛАБ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Assalomu alaykum. 30-yanvar kuni kelmagan o'quvchiga adashib baho qo'ydim. Xatoyimni tushunib, bahoni o'chirdim va izohga adashganimni yozdim. 31-yanvar kuni Milliy gvardiya xodimi adashib baho qo'yganim uchun tushuntirish xati yozib berishimni talab qildi. Milliy gvardiya xodimining talabi to'g'rimi?

ЖАВОБ.

Мутлақо ва мутлақо нотўғри!

Меҳнат кодексининг 313-моддасига асосан ходимдан тушунтириш хатини фақат иш берувчи талаб қилишга ҳақли.

Умумтаълим мактабларида ўқитувчи-педагоглар учун иш берувчи шу мактабнинг директори ҳисобланади.

Миллий гвардия ходими эса, ўқитувчига нисбатан иш берувчи ёки унинг ваколатига эга шахс эмас ва шу сабабли ҳам миллий гвардия ходимининг юқоридаги ҳаракати ғайриқонуний деб ҳисоблайман.

Хатто бу вазиятда миллий гвардия ходими МЖтКнинг 197-5-моддасидаги таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш деб номланган ҳуқуқбузарлик бор деган фикримиз бор.

Маслаҳатим, миллий гвардия ходимининг хатти-ҳаракатлари устидан унинг юқори раҳбариятига ёки судга шикоят қилишни тавсия қиламан.

"Юристкадр".

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


ЖАРИМА ТЎЛАНМАСА АВТОМОБИЛЬ УШЛАБ ТУРИЛАДИМИ?

2021 йил 7 декабр кунгли жарима учун МЖтК 291 моддаси тартибида автомашинами жарима майдонига олиб Кириш мумкинми?

📍
ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Демак, жарима тўланмагунча ушлаб турилиши тўғри.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

@yuristmaslahatlarii


Фарзандингизни ёлғиз катта қиляпсизми⁉️ Унда ортиқча тўлаган солиқларингизни қайтариб олинг!

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида бир қатор тоифадаги шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланган.

Жумладан:

📍Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан, икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг даромадлари қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари даромад солиғидан озод этилади.

‼️Ортиқча тўланган солиқларни эса, туман солиқ идорасига мурожаат қилиб, қайтариб олишингиз мумкин.

Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


АЖРИМДАН ОЛДИН МОЛ-МУЛКНИ СОТИБ ЮБОРСА БЎЛАДИМИ⁉️

Албатта йўқ. Ҳар қандай ҳолатда мулкни сотиш учун эр/аёлнинг розилиги талаб этилади.

Оила кодексининг 23-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
@yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


Қандай тоифадаги ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан аттестация жараёнларига бирқанча ўзгартиришлар критилди. Жумаладан, мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагоглар тоифаси кенгайган.

Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

👉 фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

👉 олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

👉 педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

👉 ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

👉 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

👉 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

👉 мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;
Низомнинг 8 ва 9-бандлари бу ерда

👉 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

👉 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


Бугунги кунда, кўплаб мактаблар ходимларига моддий ёрдам пули бери асоссиз рад этилмоқда.

Сабаб қилиб, касаба уюшмасидан ёрдам олганлиги, ўтган ўқув йилида ёрдам олганлиги кўрсатилмоқда.

‼️Аслида бу нотўғри. Ўқитувчи йилда бир марта, қуйидаги ҳолатлар бўлганда, моддий ёрдам пули олиши мумкин:

📌Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори қабул қилинган.

⚡️Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)
• вафот этганда;
• оғир касалликка чалинганда;
• ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

Қонуний ҳаққингизни талаб қилинг, ҳурматли ўқитувчилар‼️

📲Малумотни яқинларингизга улашиш учун:
@yuristmaslahatlarii

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat


⁉️Мажбурий аттестациялар орасидаги муддат беш йилдан кам бўлмаслиги керак!


Савол:
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 6-мактабнинг Рус тили ўқитувчисиман. Тоифам мутахассис. Мен 2022 йил иккинчи тоифадан, мутахассисга тушдим. Энди навбатдан ташқари топшираманми ё мажбурийгами?

📍Жавоб: Албатта навбатдан ташқари топширасиз, сабаби 2022 йилда Сизнинг тоифангиз туширилган бўлса, демак 2022 йилги аттестация Сиз учун навбатдаги-мажбурий бўлган.
Низомда "Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши" -белгилаб қўйилган. Сиз 2022 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этгансиз. Энди Сиз учун навбатдаги мажбурий аттестация 2027 йилда бўлади. 2027 йилга қадар эса ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.

Бизга саволингиз бўлса:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Синфда давомат кам бўлса, синф раҳбарлик тўлови ушлаб қолинадими?

❗️Бу ҳолатда педагогга синф раҳбарлик учун қўшимча тўловни ушлаб қолиш ноқонуний.

Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ, синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.

Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.

📍Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, синфдаги давомадни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давомадни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши кифоя.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

https://t.me/+z61esuUvAMQ5YjVi


КРЕДИТ ТЎЛАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ, КРЕДИТ ТАЪТИЛИДАН ФОЙДАЛАНИНГ❗️

Қонунчилигимиз максимал даражада фуқароларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқ нормаларига тўла!

Агар, сиз кредит тўловларингизни узрли сабабларга кўра, вақтида тўлай олмаётган бўлсангиз, кредит таътилидан фойдаланишингиз мумкин!

Кредит таътили - бу қарз олувчи жадвалга мувофиқ ойлик тўловларни амалга оширишдан озод қилинадиган имтиёзли даврдир.

Кредит таътили - бу жарималарсиз ва кредит тарихига зарар етказмасдан тўловни кечиктириш ёки камайтириш имконини берувчи имтиёзли даврдир.

Саволингизни: @yuridikxizmatmurojaat га юборинг

👉
@yuristmaslahatlarii


Иш ҳақингизга ҳушёр бўлинг!

📍Ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас.

Ҳеч қандай тадбирлар, ҳашарлар, "ремонт", ҳаттоки, касаба уюшмаси учун ҳам. Бу мутлақо ноқонуний.

Бу ноқонуний. Бу бўйича Адлия бўлимига мурожаат қилинг.

📌Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, бунинг учун суд қарори кераклиги белгиланган.
Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Яъни иш берувчи сиздан ёзма розилик олгандагина сизнинг иш ҳақингиздан ушлаб қолиниши мумкин.

‼️Ҳеч қандай мажлис баённомалари ёки иш берувчининг буйруқлари ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинишига асос бўлиб хизмат қилмайди.

📍Шундай экан, ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг, Ҳурматли ходимлар‼️

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


⚡️Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»

Аҳоли истеъмолчилари учун табиий газ нархи 650 сумдан 2 600 сумгача этиб белгиланган.

Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.

Бизга саволингиз бўлса:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii

Показано 20 последних публикаций.