⚡️Ҳар ойда тўланадиган 6 миллион сўмлик устама ва мукофот пулларини 1500 нафар педагог ходим олиши маълум қилинди
Хабарингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан малакали педагог кадрлар ва илғор ходимлар 6 млн сўмлик ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофоти олиши белгиланганди.
Аммо бундай устама ва мукофот пуллари ҳаммага ҳам берилавермайди. Яъни Халқ таълими вазирлиги Республика бўйича ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сонини белгилаб беради.
Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 328-сонли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сони Республика бўйича 1500 нафар этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.
📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat
https://t.me/yuristmashlahatlarii