YURIDIK XIZMAT || Rasmiy kanal!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Фаолиятимиз қонуний!
Канал ўз фаолиятини 0004635430-сонли гувоҳнома асосида олиб боради⚖️
Мурожаат учун: @yuridikxizmatmurojaat
Реклама учун: https://t.me/yuridikxizmatreklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Биласизми
❗️Ўқувчилар қиш вақтида мактаб формасини ўзгартириши мумкин

✅ Қонунчиликка кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


“ДЕКРЕТ ПУЛИ” ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Варақа йўқолган ҳолларда нафақа унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

12 ой тўлиқ ишламаганлар учун “декрет пули” 75% тўланади
.

Меҳнат кодексининг  404-моддаси 1-қисмига кўра, “декрет пули” ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига кўра, 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчи ходимлар учун декрет пули 75 фоиз тўланиши белгиланган.

📨Савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Синфда давомат кам бўлса, синф раҳбарлик тўлови ушлаб қолинадими?

❗️Бу ҳолатда педагогга синф раҳбарлик учун қўшимча тўловни ушлаб қолиш ноқонуний.

Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ, синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.

Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.

📍Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, синфдаги давомадни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давомадни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши кифоя.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


⁉️ХОДИМНИ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАН ЧАҚИРИБ ОЛИШ МУМКИНМИ

📍Албатта, мумкин. Фақат ходимнинг розилиги билан. Ҳамда 14 кун дам олганидан сўнг.

📌Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Меҳнат Кодексининг 230-моддасига
кўра ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.

Яъни ходимни таътилдан чақириб олишда шунга эътибор бериш керакки, ходим меҳнат таътилининг яхлит 14 календарь кунига тенг қисмидан жорий йилда фойдаланилиши шарт.

Таътил қисмларга бўлинганда таътилнинг яхлит бир қисми 14 календарь кунидан кам бўлмаслиги керак.

Бизга саволингиз бўлса:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

https://t.me/yuristmashlahatlarii


ХУСУСИЙ УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚИШДАН ОЛДИН УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИБ КЎРИНГ❗️

Биринчидан, сиз, миллионлаб пул сарфлаб ўқимоқчи бўлган олийгоҳ қонуний фаолият юритиши лозим. Яъни, диплом тан олиниши учун у қонуний давлат рўйхатидан ўтишган бўлиши лозим.

Иккинчидан, агар, олийгоҳнинг фаолияти қонуний бўлсагина, сиз кейичалик, зарурат туғилса, ўқишингизни кўчиришингиз мумкин бўлади.

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддаcига кўра нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади, бундан мактабдан ташқари таълимни, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари мустасно.

Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиши лозим.


❗️Агар сиз топширмоқчи бўлган олийгоҳда хавотирсиз ўқимоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг, унинг фаолиятини қонунга асосланиб текшириб берамиз!

Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Қандай тоифадаги ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан аттестация жараёнларига бирқанча ўзгартиришлар критилди. Жумаладан, мажбурий аттестацияга жалб қилинмайдиган педагоглар тоифаси кенгайган.

Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

👉 фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

👉 олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

👉 педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

👉 ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

👉 педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

👉 педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

👉 узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

👉 мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;
Низомнинг 8 ва 9-бандлари бу ерда

👉 республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

👉 ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


ЮРИСТДАН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Канал орқали ҳуқуқий билимингизни ошириб боришингиз ва малакали ҳуқуқшуноcдан барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин !

   ❗️КАНАЛДА:

➖ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби;
➖ Тадбиркорлик, кредит, субсидия;
➖ Солиқ, божхона, миграция;
➖ Ажрим, алимент;
➖ Пенсия, нафақа, меҳнат низолари;
➖ Барча судлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа турдаги масалаларизга жавоб топишингиз мумкин.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


Малака ошириш даврида ойлик иш ҳақи сақланадими⁉️

Албатта, ходимнинг малака ошириш даврида унинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақланади❗️


“Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига 1-илованинг 105-бандида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолиши назарда тутилган.


📨Юристга савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️Бола пулига ариза топшириш тартиби:

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади
2. Сўровномани тўлдиради ва юборади
3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аризани кўриб чиқади ва нафақа тайинлангани ёки рад этилгани тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Манзил👇

https://my.gov.uz/uz/service/1017

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун
босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


Асакабанк расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредитларни таклиф қилмоқла

1️⃣Avtokredit 2.4
◦ Фоизи - 25.5% дан бошланади
◦  Муддат - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил

2️⃣Avtokredit Kia II
◦ Фоизи - 10.5% дан бошланади
◦  Муддат - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил

3️⃣Avtokredit Kia I
◦ Фоизи - 16% дан бошланади
◦  Муддат - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил
☎️1152

Ушбу автокредитлар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган матн устига босинг.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈

https://t.me/yuristmashlahatlarii


Xususiy bog'cha va maktablar uchun maqsadli imtiyozlar

2030-yil 1-yanvargacha:

🏫Xususiy bog'cha va maktablar barcha soliqlar va yig'imlardan ozod qilingan.
❗️Ijtimoiy soliqdan tashqari.

Imtiyozlar natijasida bo‘shaydigan mablag‘lar quyidagilarda foydalanishi kerak:
▫️zamonaviy o‘quv qo‘llanmalari bilan jihozlash;
▫️zarur tovarlar va asbob-uskunalarni sotib olish;
▫️binolar va inshootlarni rekonstruksiya qilish hamda kapital ta’mirlash;
▫️shuningdek aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlariga bepul ta’lim xizmatlarini ko‘rsatish uchun.

👉 Soliq kodeksi 483-modda 64-qismi

Imtiyoz kodlari:
ID 104218 – QQS
ID 104219 – foyda solig'i
ID 104220 – AOS
ID 104221 – mol-mulk solig'i
ID 104222 – yer solig'i
ID 104223 – suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq

👩‍🏫Xususiy bog'cha va maktablarda faoliyat yuritayotgan chet el o'qituvchilar va mutaxassislar jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig'i va ijtimoiy soliqdan ozod qilingan.
👉 Soliq kodeksi 483-modda 67- va 68-qismlari

Imtiyoz kodlari:
ID 104224 - JShODS
ID 104225 - ijtimoiy soliq

Imtiyozlardan foydalanish uchun my3.soliq.uz orqali murojaat yuborish kerak.
Muhim❗️"Hujjat turi" qatoridan "Soliq kodeksi"ni tanlash kerak.
👉 Murojaat yuborish bo'yicha qo‘llanma

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Ўқитувчилар қанча вақт иш жойида бўлиши керак?
Ёки ҳамма ўқитувчи 8:00 дан 17:00 гача мактабда бўлиши керакми?

 
📍Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Чунки Меҳнат кодексининг 174-моддасига асосан корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади. 
 
Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 ставка миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.
 
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
 
🔹 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18х1=18+18=36х4,3 (ҳафта)=154
8х43 (ҳафта)=1548 соат;
 
🔹 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 20х0,8=16+20=36х4,3 (ҳафта)=154
8х43 (ҳафта)=1548 соат.
 

Таъкидлаш керакки, юқоридаги меъёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиши кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.
 
Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва педагогик юкламаси меъёридан келиб чиқиб белгиланади.
 
Мисол учун, 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва педагогик юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


Ўриндошликда 1 ставка ишлаш мумкинми?


Assalomu alekum men maktab internatida tarbiyachi bo’lib 0,5 stafkada ishliman qo’shimcha davlat boxchasiga 1 stafkaga logoped bo’lib ishga kirmoqchiman asosiy ish joyim qaysi biri bo’ladi manga pensiya uchun turdavoy ikkala ish joyimdanam yuradimi?


Ўриндошликда 0.5 ставкадан ортиқ ишлай олмайсиз. Қонунан бунга чеклов қўйилган.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 432-моддасида ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш саналиши белгиланган.

Юқоридаги модданинг учинчи қисмига кўра ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

Демак, сиздаги ҳолатда ҳозир 0.5 ставка ишлаётган жойигингиз сизнинг асосий иш жойингиз саналади. Ушбу кодекс 437-моддаси ҳамда ВМ 297-сон қарорига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

✅ Демак, ўриндошликда жами 0.5 ставка ишлашингиз мумкин бўлмоқда. Бу ҳолатда сизга ўриндошликда ишламоқчи бўлган жойингизни асосий қилиб, ҳозир асосий иш жойингизни ўриндошликка ўзгартиришни масалат берамиз.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ЯҚИН ҚАРИНДОШ БИЛАН БИР ЖОЙДА ИШЛАШ МУМКИНМИ⁉️

📍Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра,
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Бироқ, алоҳида ҳолларда, уларнинг ишлашига рухсат берилиши ҳам мумкин!

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун
босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


#Сўраган_эдингиз

Пенсияга чиқиб ўқитувчилик қилаётган педагог кадрларнинг малака тоифаси сақланиб қоладими?

#Савол
2018 йилда аттестациядан 2-тоифа олгандим. 2020 йилда нафақага чиқдим, ҳозирда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқдаман 2023/2024 ўқув йилида тоифам ўтмас экан, муддати ўтган дейишди. Нафақага чиқса тоифаси сақланиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги низомнинг 6-бандида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар рўйхати келтирилган.

Унга
кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар ҳамда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ҳам мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

Агар пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифасини (лавозими) оширса, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

❕Муҳим эслатма: Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони 3-бандига кўра педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилган.

Шу сабабли, педагогларнинг 2018 йилда олнган малака тоифаларининг амал қилиш муддати ҳам педагоглар навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилади.

Саволингизни: @yuridikxizmatmurojaat га юборинг

👉 @yuristmaslahatlarii


📢Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчилар ишдан бўшатилиши керак(ми)⁉️

📍Ишдан бўшатилиши мумкин, лекин шарт эмас‼️

Мактабгача
, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 44-банди
га асосан, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Яъни бекор қилиши шарт эмас. Директорлар меҳнат шартномасини бекор қилмаслиги мумкин‼️

‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


ГАРОВГА МУЛК ҚЎЙИШГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ❗️

❗️Гаровга мулк қўйсангиз, бу дегани, келажакда кредитларингиз тўланмай қолса, мулкингиз сотилиб, унинг ҳисобидан қарздорлик қопланишига розилигингиз бўлади.


📍“Гаров тўғрисида”ги Қонунга асосан бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.


Эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилинг, айниқса, гап яшаш хонадонингиз ҳақида бўлса❗️

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун
босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


30 соат дарсни 3 кунга қўйдириб, қолган уч кун дам олсам бўладими?

#Савол
Бир кунда неча соат дарс ўтишим мумкин. Масалан, 30 соат дарсни 3 кунга қуйиб 3 кун дам олсам буладими? Бу ноқонуний бўлиб қолмайдими? Бир ҳамкасбимизга "завучимиз" шунақа имконият қилиб берди. 30 соат дарсни 3 кунда ўтиб кетадида, 3 кун дам олади. Чунки мактабимиз икки сменали.

#Жавоб
Ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. Бир ставка миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра, ҳафтасига 36 соат, кунига 6 соатдан ишлаши керак бўлади.

Эътибор беринг, педагог ходим дарс ўтиш билан бирга унга қўшимча равишда педагогик юкламани ҳам бажариши керак бўлади.

Чунки, "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқномада аниқ қоидалар белгилаб берилган.

Унга кўра, педагог ходимининг йиллик иш юкламаси (бир ставка ҳисобида) бир ҳафтада 36 соат, бир ойда 154,8 соат, бир йилда 1548 соат миқдорида ўқув-тарбия жараёни ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён қисмлардан иборат бўлган ҳолда амалга оширилади.

Мисол учун, бир ставка ишловчи юқори синф ўқитувчиси йилига 868 соат дарс ўтади, 680 соат педагогик юкламасида белгилаб берилган вазифаларни бажаради. (20*0,8=16+20=36*4,3(ҳафта)=154,8*43 (ҳафта)=1548 соат)

Табиийки, бунда 30 соат дарс ўтадиган ўқитувчинг педагогик юкламаси янада кўпроқни ташкил этади. Ҳисоб-китоблар бўйича айтадиган бўлсак, бир ставкада ишловчи ўқитувчига кунига 3 соатдан дарс қўйилган тақдирда, у педагогик юкламаси билан бирга яна 3 соатга яқин ишлашига тўғри келмоқда.

Яъни, бир ставкада ишлаётган ходимга ҳам ҳафтада атиги бир кунни бўш қолдириш имконияти мавжуд холос аслида. 1.5 ставкада ишлайдиган ходимга эса 3 кунни бўшатиб беришнинг эса умуман имкони йўқ.

30 соат дарс олган ўқитувчи ўзи шундоқ ҳам педагогик юкламаси билан бирга қўшиб ҳисоблаганда ҳафтасига 6 кун ишлаганда бир кунда 9 соатдан ишлашига тўғри келиб қолади. (30*0,8=24+30=54; 54:6=9)

Агар 30 дарс 3 кунга қўйиб бериладиган бўлинса, ўқитувчи 18 соат ишлашига тўғри келади. (54:3=18) Бу эса қонунан хам, жисмонан хам, виждонан хам тўғри келмайди.

Агар қайсидир таълим муассасасида 30 соат дарс 3 кунга қўйиб берилган бўлса, унда қонун бузилиши рўй берган. Агар бу ҳолат тегишли давлат идоралари томонидан аниқланса, мактаб маъмуриятига нисбатан жавобгарлик белгиланиши аниқ.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


18 ЁШГА ТЎЛГАН БОЛА УЧУН ҲАМ АЛИМЕНТ ОЛИШ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ⁉️

Бироқ бунинг учун вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида далил (ногиронлик ҳақида ТМЭК ёки бошқа ваколатли орган хулосаси, моддий аҳволи тўғрисида маълумот ва бошқа) тақдим этиши лозим.

📍Оила кодексининг 100-моддасига асосан, ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартдир.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ПУЛЛАР ҚАЙТАРИБ ОЛИНИШИ МУМКИНМИ⁉️


📍Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

👉
ҳисоблашдаги хатолик;
👉
агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби эътироф этилган бўлса;
👉 ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, устама нўтўғри тўланганлиги тўғри, аммо ундириб олиши хато. Чунки мазкур устама масъул шахсларнинг қонунни тўғри анламаганлиги натижасида тўланган ва бу уларнинг муаммоси.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii

Показано 20 последних публикаций.