❓Тавозеъ нима дегани?
📌 “Камтарлик” араб тилида “тавозеъ” дейилади. “Тавозеъ” сўзи луғатда “ўзини паст олиш”, “хокисор бўлиш”, “бўйин эгиш” каби маъноларни англатади.
✅ Бир куни машҳур тобеин Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳдан тавозеъ ҳақида сўралди. У киши: “Ҳаққа бўйин эгиш, унга итоат этиш ва ким айтишидан қатъи назар, ҳақни қабул қилишдир”, деб жавоб берди.
❇️ Ибн Ато айтади: “Тавозеъ ҳақиқатни ким айтса ҳам қабул қилишдир. Азизлик тавозедадир. Ким уни кибрдан ахтарса, унинг иши оловдан сув қидириш билан баробар”.
✳️ Ҳамдун ал-Қассор тавозеънинг таърифида: “Ўзингни на динда ва на дунёда бирон кишига муҳтож деб билмаслигингдир”, деган.
📝 Айтилишича, тавозеъ киши ўз нафсини бирон қийматга эга эмас, деб ҳисоблашидир. Ким ўзини бирон қадр-қийматга эгалигини даъво қилса, демак, у тавозеъдан бенасибдир.
❎ Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Тавозеъ нималигини биласизларми? Уйдан ташқарига чиққанингизда, йўлда бирон мусулмон кишини учратиб қолиб, уни ўзингиздан фазилатлироқ, деб билишингиз тавозеъдир”.
☪️ Абдуллоҳ ибн Муборакдан ужб (ўзига бино қўйиш) ҳақида сўралганида: “Ўзингда бор нарсани бошқаларда йўқ деб ўйлашинг ужбдир”, деган.
❗️Абу Али Жузжоний айтади: “Нафс кибр, ҳирс ва ҳасад билан қоришгандир. Аллоҳ қайси бандани ҳалок қилишни хоҳласа, ундан тавозеъ, насиҳат ва қаноатни олиб қўяди. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилган бўлса, ўша бандага лутф кўрсатади: агар унинг нафсида кибр олови аланга олса, Аллоҳнинг нусрати билан унга тавозеъ берилади. Агар унинг нафсида ҳасад олови ёнса, Аллоҳнинг тавфиқи билан унга насиҳат етказилади. Агар банда нафсида ҳирс оташи алангаланса, Аллоҳ азза ва жалланинг ёрдами билан унга қаноат берилади”.
❓Ибн Ҳож бундай деган: “Ким юқори мартабага эришишни истаса, Аллоҳ таоло учун камтар бўлсин. Зеро, азизлик ўзини паст олиш миқдорича бўлади. Қаранг, сув дарахт остига қуйилганда қандай қилиб унинг энг юқорисига етиб боради?”.
‼️Яҳё ибн Касир айтади: “Тавозеънинг боши уч нарсада: мажлисда пастда ўтиришга рози бўлиш, учрашганингда биринчи бўлиб салом бериш, яхшилик қилганинг учун бировлар сени мақташларини хушламаслигинг, амалинг билан риё ва сумъа қилмаслигинг”.
⁉️Али ибн Ҳасан бундай деган: “Мақтанчоқ мутакаббир ҳолидан ажабланаман. Ваҳоланки, куни кеча нутфа ҳолида эди. Эртага эса қуртларга ем бўладиган маййитга айланади. Аллоҳнинг махлуқотларини кўра туриб, Унинг мавжудлигига шубҳа қилган одамдан ажабланаман. Қиёмат куни қайта тирилишни инкор қилган одамдан ажабланаман. Фақат ўткинчи дунё учун ҳаракат қилиб, охират ободлиги йўлида бирон амал қилмаган одамдан ажабланаман”.
“Камтарлик ва кибр” китоби асосида

Мелибоев Абдукарим
Бўстон туман “Абдулазизхон” жоме масжиди имом-хатиби.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/bostonziyo