Туман ҳокими табриги
ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИ
Ҳурматли фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, соҳа фахрийлари!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан табриклайман.
Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси сифатида фаолият кўрсата бошлаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 1996 йил 4 мартдаги Фармонига биноан ушбу бошқарма негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилингани соҳа ривожини юқори босқичга олиб чиқди.
Мана, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказяпмиз. Кўз тегмасин. Бу халқимиз ўртасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларнинг мевасидир.
Соҳа тарихига эътибор қаратилса, туманда бу борада ўзига хос мактаб, тажриба бор. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Обиджон ота Машарипов Ёзёвонда соҳа асосчиси ҳисобланади. Кейинчалик отахоннинг кўплаб издошлари етишиб чиқди. Ота-бола Абдурашид ва Нурилло Маҳкамовлар, Оға ва Раҳмиддин Кожабековлар, Ҳабибулло Сотводиев ,,пожар"да ёнғинни олдини олиш йўлида ишладилар. Мамасодиқ Холматов қисмда узоқ йиллар ишлагани, Каримжон Ибрагимов ҳозирги замонавий бино қурилишига бош бўлгани билан тарихга ёзилганлар. Шунингдек Аҳмаджон Маҳмудов, Маҳмуджон Назритдинов каби юртдошларимиз тумандан ташқарида соҳада узоқ йиллар ишлаб, пенсияга чиқишган.
Фидойи касб эгалари бўлган мазкур соҳа ходимлари ва фахрийларини байрамлари билан яна бир бор табриклаб, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилайман.
Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ,
туман ҳокими.