ХАЛҚ ХАШАРГА ЧИҚДИ
Қоратепа аҳли учун янги йил арафасида қишлоқ қабристонида тозалик-ободончилик ишларини амалга ошириш анъана. Бугун ана шу анъана асосида қишлоқ қабристонида халқ ҳашари ўтказилди. Бу сафар хайрли ишда ҳар йилгиданда ҳам кўп одам қатнашди. Ҳашарда қишлоқ аҳлининг бирдамлиги, меҳнатсеварлиги, бир тан-у бир жон эканлиги яққол кўзга ташланди. Қабристон хас-хашаклардан тозаланиб, талаб даражасига келтирилди.
Ҳашар якунида ош дамланиб, қуръон тиловат қилинди. Ҳамманинг борар жойи шу. Ўтганларимизнинг руҳлари шод бўлсин.
Қишлоқ имом хатиби Айюбжон Алиев барчага, жумладан, эҳсон қилиб, дастурхон ёзиб, ош қилиб ҳашарчиларнинг тушлигини ташкил қилиб берганларга миннатдорчилик билдириб, дуо қилди.