Фильтр публикаций


Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
📌 Хитой Ўзбекистонда қандай таъсирини кучайтирмоқда

📌 Уйғурлар Хитой зулми сабаб хожатхоналарда саҳарлик қилишмоқда

📌 Туркия НАТО машқларида Исроил иштирокини тақиқлади

📌 ҲАМАС Исроилнинг Ғазо секторидаги электр таъминотини узиб қўйишини шантаж деб баҳолади

📌 Сионистлар Ўзбекистон билан яқин алоқада бўлишмоқчи

📌 АҚШ USAID дастурларининг 83 фоизини ёпишини эълон қилди

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/RyFvPvTfeTA

©️Azon Global


Репост из: Sanjar Xo‘ja
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Xitoyning markaziy televideniyasi O‘zbekiston haqida bergan ma'lumoti.

@sanjar_xoja


Етмиш йилдир кун кўрмаган бўлдик бизлар,
Мустақил деб қувончларга тўлдик бизлар,
Ўттиз йилдир умид қилган гўлдик бизлар,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Мустақиллик халқникими, ҳокимники?
Очиқ-ойдин айтиб беринг то кимники.
Агар ростдан бўлса агар халқимники,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Август келса кўнглинг бўлар тўқ дедингиз,
Бундан кейин ортга қайтиш йўқ дедингиз.
Яшаймизда ўйнаб-кулиб шўх дедингиз.
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Ҳар "сайлов"да овозимиз бўлса сизга,
Солиғимиз, сабримиз ҳам кўнса сизга,
Ҳаққингизга дуойимиз бўлса сизга,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

"Инсон қадри" деган ишни бошладингиз,
Озми-кўпми яхши ишни бопладингиз,
Мусулмоннинг қадрини лек ётладингиз,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Исовийлар семинарга бораётир,
Мусовийлар синагогга қатнаётир,
Мўминтой-чи мажиддан не қайтаётир,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Болалар-чи, таблеткадан ўлмоқда-ку,
Минглаб одам X-бетдан ноль бўлмоқда-ку,
Истагимиз, яхши бўлиб унмоқда-ку,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Ишингизга ривож сўраб дуо қилмабмидик?!
Юртимизга тинчлик, неъмат, демабмидик?!
Тек қўйсангиз, шундоқ бориб-келмабмидик?!
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

АҚШда ҳам шундай ахир яшамоқда,
Туркия ҳам, Малайзия яшнамоқда,
Бизда қичимаган жойни нега қашламоқда?
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Ҳеч демангиз, фитна қўзиб, айирмоқда,
Одамларни бир-бирига қайирмоқда.
Вазиятни кимлар ахир чайирмоқда?
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Давлетовга духни берган менми, сизми?
"Дайди ўқ" ҳам, "Қора мерган", менми сизми?
Дилнур дейди, "хўжайин ким, менми сизми?!"
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Мункар-Накир Концепциядан сўрамайди,
Охиратда бир тийин ҳам тўламайди,
Беш юз йиллик масофадан йўламайди,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Қўлингиздан келса агар ўлмай қолинг,
Бир умрга—қайта сайлов бўлмай—қолинг,
Ишончимиз, умидимиз—мана олинг.
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

Ишонингиз, биз Ватанни севадурмиз!
"Ансор!" дейинг, ёнингизга келадурмиз,
Шу заминда тинч-тотув кун кўрадурмиз,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!

© Ансор


"Хитойликлар Ўзбекистонга фақат тижорат мақсадида келяпти. Бундан ортиқча ҳавотирга тушмаслик лозим. Бу масалада толерантроқ бўлиш керак. Шундагина тараққий этамиз" деб хитойликларни қучоқ очиб кутиб олаётганлар бир нарсани ёдингиздан чиқарманг, XIX асрда босқинчи Чор Ўрусиясининг жосуслари ҳам Туркистонга аввал бошда савдогарлар ниқоби остида келган. Ўшанда ҳам бизнинг ишонувчан, содда ва самимий одамларимиз меҳмондўстлик қилиб, уларга уйининг тўрини бўшатиб берган. Бундан эса душман усталик билан фойдаланган. Кейин нима бўлганлигини ўзингиз жуда яхши биласиз. Оқибатда бутун миллат қуллик кишанини кийди. 50 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Чор Ўрусияси, ундан кейин 70 йил СССР ҳукумати бу заминда ҳукмронлик қилди. Халқимиз сал кам юз эллик йил давомида истибдод зулми остида яшади. Қуллик азобини тортди. Қатағонларга учради. Мустабид ҳукумдорлар бу даврда халқимизнинг бошига не кунларни солмади, дейсиз. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи инсонни изтиробга солади. Совет иттифоқи парчаланиб, мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошган бўлса-да, мафкуравий кишанлардан ҳали тўлиғича халос бўлганимиз йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, кўпларда қуллик зеҳнияти сақланиб қолган. Ҳатто орамизда мустамлака даврини қумсайдиганлар талайгина. Шундан билса бўладики, узоқ йиллар давомида тобе бўлиб яшаган халққа, озодлик руҳини сингдириш осон кечмайди. Яна шунга ўхшаш мустамлакачилар етказган моддий ва маънавий зарарлар ҳақида жуда ҳам кўп гапириш мумкин. Хуллас, яқин ўтмишда бошимиздан кечирган воқеалар бизга сабоқ бўлиши керак. Тарихда йўл қўйилган хатоларни такрорлаш бизга қимматга тушади. Шундай экан, бировга тобе бўлишни истамасангиз, вақт борида кўзингизни очинг!

Хитой масаласига жиддийроқ ёндашмасак бўлмайди. Хитойликларга бунчалик эркинлик бериб юбориш ярамайди. Бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиб туриш лозим. Улар доимий назоратда эканликларини ҳис қилишсин. Шундагина хитойликлар ҳар бир қадамини ўйлаб босишга ҳаракат қилади. Хушёрлик ва огоҳлик давр талабидир. Ҳозирги кунда бутун дунёда мунофиқона сиёсат ҳукм сурмоқда. АҚШ, Россия, Хитой каби гигант давлатларнинг ҳеч бирига ишонч йўқ. Улар билан муносабатларда эҳтиёткор бўлсак ўзимизга яхши.

Хитойликлар бизнинг юртга яхши ниятда келяпти деб ўйламайман. Зеро, Хитойдан хавфсирашга етарлича асосларим бор. Масалан, Хитой давлатининг ислом ва мусулмонларга нисбатан қарама-қарши позиция эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига қарши қўллаб келаётган золимона сиёсати ҳам барчага маълум. Энди бир яхшилаб ўйлаб кўринг, уйғур мусулмонларини, яъни биродарларимизни ўзига душман деб биладиган давлат биз ўзбек мусулмонларига дўстлик қилиши мумкинми?! Асло йўқ! Хитой бизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шундай экан, уйғур мусулмонларининг бошига тушган кун бизнинг ҳам бошимизга тушмасин десак, сергак бўлайлик! Воқеликка теран нигоҳ билан боқайлик! Бунга ўз вақтида чора кўрмасак, кейин кеч бўлиши мумкин. Аллоҳ сақласин!

© Odiljon Yusuf



Показано 5 последних публикаций.