“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманидаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шахсий намуна кўрсатмоқда
Чинакам халқ ҳаракатига айланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманида туркум тадбирлар кенг қулоч ёйди.
Туманда жорий кузги мавсумда 400 мингга яқин кўчат маҳалла, хонадон, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари ва ташкилотларда экилиши белгиланган бўлиб, мазкур жараёнлар уюшқоқликда давом этмоқда.
Дарахт экиш акцияларида маҳалла фаоллари, хонадон эгалари, меҳнат жамоалари билан биргаликда ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари ҳам фаол иштирок этиб, шахсий намуна кўрсатмоқдалар.
Эзгу ташаббус доирасида ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ўзлари яшайдиган хонадонларда кўчат ўтқазиб, экологик муҳит барқарорлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.