Ўзбекистон ва Франция стратегик шерикларга айланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэл Макрон стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Парижга ташриф чоғида ҳамкорлик учун янги имкониятлар очадиган муҳим келишувларга эришилди. Шунингдек, умумий миқдори 12 млрд долларга тенг проектлар устида иш олиб борилиши режалаштирилган.
Макроннинг ўзбек тилида сўзлашгани (юқоридаги видеода) ва постлар
ёзгани ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Дарвоқе, Макрон яқинда миллатга йўлланган муҳим мурожаати чоғида Россияни “Франция ва Европа учун асосий таҳдид” деб атаган эди. Шунингдек, бу таҳдиддан ҳимояланиш мақсадида европаликларга “ядровий соябон” таклиф этиб, зарурат туғилса, Россияга ядро зарбасини беришдан ҳам тоймаслигини маълум қилди. Бундай кескин баёнот кўплаб юқори мартабали рус амалдорлари, жумладан Путин томонидан жавоб қайтарилишига сабаб бўлди. Рус жамоатчилиги ҳам анча агрессив қабул қилди. Ва айнан шу воқеалар фонида Ўзбекистон делегацияси Парижга давлат ташрифи билан бориши яхши кейс бўлди.
Макрон бугунги кескин давр шароитида Европада етакчиликни ўз қўлига олишга интиляпти. Биз учун бундай даражадаги мамлакат билан яқинлашиш фақат фойда келтиради. Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлик учун Россия ва Хитой каби гегемонларга Европадан муқобил вариантлар излаётгани қувонарли. Кўп векторли сиёсатда қолавериш керак.
🔥
@fayzboguz