"Янги ҳаёт" янгиликлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий газета

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Муносабат

❗️Уюшма муносабати

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда  «Менинг юртим» телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг Жиззахдаги тегишли банкда банк ходимаси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштирганлик билан боғлиқ материали жамоатчиликнинг қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлмоқда.

  Уюшма масъуллари айни масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Менинг юртим» телеканали мухбири Рухсора Ғофурова билан мулоқотда бўлди. Унинг маълум қилишича, телеканалга 2024 йилнинг декабрь ойида фуқаролар Ойбек Очилов, Зебо Бойназарова ва унинг турмуш ўртоғи  Жамолиддин Бойназаровлар томонидан ёзилган мурожаат хати келган. Демак, айни хат асосида «Менинг юртим» телеканали журналисти материал тайёрлаган. Ушбу материал-лавҳа эфирга узатилгач, пойтахтимиздаги тегишли ички ишлар бўлими Р. Ғофуровадан фақатгина айни ҳолат юзасидан тушунтириш хати олган холос.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Таниқли журналист Аҳмадали Шерназаров 1960 йил 25 январда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган.1985 йилда Ўзбекистон Миллий унивеститетининг журналистика факультетини тамомлаган.
  Касбий фаолиятини "Сирдарё ҳақиқати" газетаси таҳририятида корректорликдан бошлаган.                                                                                                           Қатор йиллар "Сирдарё ҳақиқати" газетасида ,   Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмасида ишлаган.    2013 йилдан   “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё  вилояти  бўйича ўз мухбири бўлиб фаолият юритмоқда.
Аҳмадали Шерназаровнинг публицистик мақолаларидан иборат  “Куз баҳори” тўплами нашр қилиниш арафасида. “Сув симфонияси”, “У”, “Куз баҳори”, “Кўнгилдан кўкарар кўклам кўртаги”, “Қизилқум қизғалдоғи” каби кўплаб бадиа ва публицистик мақолалари республика ОАВда  эълон қилинган.“Сирдарё ҳақиқати” газетасида  “Ўзбекистон бўйлаб” сафар очерклари - муаллифлик лойиҳасини амалга оширган.“Куз баҳори” публицистикаси “Зиёуз.уз” электрон кутубхонаси, “Сирдарё симфонияси” бадиаси, “Сирдарёдаги улуғвор ўзгаришлар”,“Эргаш Жуманбулбулнинг авлодлари борми?” мақолалари тўпламларга киритилган.
Аҳмадали Шерназаров ёш журналистлар таёрлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган устозлардан бири. У “Устоз-шогирд” тамойили асосида “Журналист Аҳмадали Шерназаров маҳорат мактаби”ни ташкил этган. Ўнлаб шогирдлари шу соҳада фаолият юритмоқда.
Медиа соҳасидаги самарали фаолияти учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Республика ва вилоят миқёсидаги ”Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” ва бошқа танловларда бир неча бор ғолиб бўлган. А. Шерназаровни шукрона куни билан муборакбод этамиз, ижодларига ривож, бахт-саодат тилаймиз! Доимо фарзанд ва набиралар, шогирдлар, элу юрт ардоғида бўлсинлар! Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими.


Табриклаймиз, Муборакбод этамиз!




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аптекалар хоҳлаган дориларини сотиб ётипти


Сирдарё вилояти Ҳокими, Эркинжон Оқбўтаевич кеча, тиббиёт ходимлари билан учрашипти.

Муттаҳам, краҳабор, 100 минг сўмлик дори билан тузатса бўладиган одамга, 2.0 млн.лик дори ёзиб берадиган айрим врачларимизниям текширадиган одам бор эканку, халқни энг қийнаётган масала бу.


Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

Сайхунобод тумани Пенсия жамғармаси бошлиғи:А.Умаров

Тел:67-333-34-30


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Umra» tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari ro’yxati e’lon qilindi

Hurmatli fuqarolar! Din ishlari bo‘yicha qo‘mita ziyoratchilarimizni «Umra» amallarini munosib va xavfsiz bajarishlari uchun ogoh bo‘lishlari va keyinchalik turli ko‘ngilsiz holatlarga tushib qolmasliklari maqsadida ishonchli va kafolatlangan xizmatlardan foydalanishlarini tavsiya etadi.


Sayxunobod tumani tibbiyot birlashmasi hududda sog‘liqni saqlash tizimini takomillashtirish, bemorlar uchun qulay va zamonaviy sharoitlar yaratish maqsadida keng ko‘lamli bunyodkorlik va obodonlashtirish ishlari olib bormoqda.

Tibbiyot birlashmasidagi bunyodkorlik ishlari faqat binolar bilan cheklanib qolmay, balki atrof-muhitni obodonlashtirishga ham katta e'tibor qaratilmoqda. Bu, albatta, bemorlar uchun ko‘proq dam olish va tiklanish imkoniyatlarini yaratadi, shuningdek, tibbiyot muassasalarida ishlayotgan xodimlar uchun ham qulay va yoqimli ish muhiti yaratadi.

Sayxunobod tumanidagi tibbiyot birlashmasida amalga oshirilayotgan bunyodkorlik va obodonlashtirish ishlari hududdagi sog‘liqni saqlash tizimini yangi bosqichga olib chiqmoqda. Bemorlarga yanada sifatli tibbiy yordam ko‘rsatish, sog‘lom yashash muhitini yaratish va tibbiyot infratuzilmasini takomillashtirish orqali tuman aholisi uchun sog‘lom va farovon hayot sharoitlari yaratilmoqda.


Tibbiyot birlashmasida bo‘lib o‘tgan uchrashuvda tuman hokimi va deputatlar, shifokorlar hamda hamshiralar bilan suhbatlashib, tibbiy xizmatlarning sifatini oshirish va bemorlarga qulay sharoitlar yaratish borasida amalga oshirilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishdilar.

Tuman hokimi Komiljon Mullajanov bemorlar uchun tibbiy yordamning sifatini yaxshilash, tibbiyot birlashmasining infratuzilmasini takomillashtirish bo‘yicha takliflar bildirgan tibbiyot xodimlarini tingladi. Uchrashuvda, tibbiyot sohasidagi zamonaviy usullar va texnologiyalarni joriy etish, tibbiy muassasalarga zarur dori-darmon va uskunalarni yetkazib berish borasida tegishli chora-tadbirlarni belgilab oldi.

Shu bilan birga, tuman hokimi tibbiy xizmatlari sifatini oshirish, aholi uchun yanada sifatli va samarali tibbiy yordamni taqdim etish uchun muassasada o‘zgarishlar kiritishga, yangi tashabbuslarni amalga oshirishga tayyor ekanligini bildirdi.



Показано 10 последних публикаций.