"Ташаббусли бюджет" жараёнига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги КҚ-В-34-сонли қарорига асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда, 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
✅ Маълумот учун: ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.
Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X